Қурбақани ўлдиришдан сақланинглар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сурод, қурбақа, чумоли ва ҳудҳуд (сассиқпопишак)ни ўлдиришдан қайтардилар”.
Ибн Можанинг “Сунан”идаги ривояти.
Изоҳ: Сурод - чумчуқдан катта, боши ва тумшуғи йирик қуш бўлиб, ҳашаротлар билан озиқланади.
Абдураҳмон ибн Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир табиб Набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан қурбақадан дори қилиш ҳақида сўраганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўлдиришдан қайтардилар”.
Абу Довуднинг “Сунан”идаги ривояти.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбақани ўлдирманглар. Унинг сизлар эшитадиган қуриллаши тасбеҳ айтишидир”, дедилар.
Ибн Абу Шайба ривояти.
https://t.me/mavlonolutfulloh