мошинлар ухлашга бир-бир кетдилар –
югуриб, ҳайқириб
темирлар толди.
тунги чироқларнинг нурларига ғарқ
қатор толлар билан
кўчалар қолди.
боролмайман,
кечир.
тундамас гуноҳ.
жонимни ғашликлар ўртади тамом.
бу тун темирларни ухлатди Аллоҳ,
бу тун юракларни уйғотди ёмон.
боролмайман.
кечир.
тундамас гуноҳ.
дилда яралмади ёруғ ибора...
тонггача тўлғониб йиғладим:
“эвоҳ!
наҳот, менинг умрим ордан иборат?!”
югуриб, ҳайқириб
темирлар толди.
тунги чироқларнинг нурларига ғарқ
қатор толлар билан
кўчалар қолди.
боролмайман,
кечир.
тундамас гуноҳ.
жонимни ғашликлар ўртади тамом.
бу тун темирларни ухлатди Аллоҳ,
бу тун юракларни уйғотди ёмон.
боролмайман.
кечир.
тундамас гуноҳ.
дилда яралмади ёруғ ибора...
тонггача тўлғониб йиғладим:
“эвоҳ!
наҳот, менинг умрим ордан иборат?!”