🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Раҳматжон Қурбонов тарихига назар.
Рахматжон Қурбонов 1959 йил 20 сентябр Хива шаҳрида, санъаткорлар оиласида дунёга келди. Отаси Худойберган Қурбонов, 40 йилдан ортиқроқ, Ўзбек санъати учун холис хизмат қилди ва кўпгина ёшларга ашула ва мусиқадан сабоқ берди. Онаси Лайлинисо ая 13 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди ва қаҳрамон она унвонига эга бўлди.
Рахматжон оилада бешинчи фарзанд. Рахматжон санъатдаги илк сабоқни отаси Худойберган хожидан олди ва отаси санъаткор бўлганлиги сабабли, хонадонига ташриф буюрган кўп машхур санъаткорларнинг соз ва овозини ёнидан тинглашга муяссар бўлди.
Жумладан 1964 йилда илк бор Комилжон Отаниёзовни ашуллаларини ёнида ўтириб тинглади ва шу кишини ўзига устоз деб билиб тақлид қилди ва эргашди.
У ёшлигиданоқ Бола Бахши Абдуллаев, Шерозий, Юсуф дуторий ва кўпгина Хоразмлик устозларни дуоларини олиб вояга етди.
1967 йилда Хива шаҳар мусиқа мактабида, илк устози Ғайбуллоев Убайдулла мураббийлигида рубоб мутахасислиги бўйича, 1975 йилда Урганч Матюсуф Харратов номидаги мусиқа билим юртида рубоб мутахасислиги бўйича Озод Матёқубов қўлида тахсил олди. Шу билим юртида ўқиб юрган чоғлари устоз санъаткорлар, Ўзбекистон ҳалқ артистлари Абдушариф Отажонов, Матёқуб Рахимов ва кўпгина устозлардан санъат сирларини ўрганди.
Рахматжон 1979 йилда Тошкент Давлат Консерваториясига, Мақом кафедрасига ўқишга кирди ва Консерваториядаги илк таълимни Ҳалима Носирова, Шавкат Мирзаевлардан олди.
1983 йилда бўлиб ўтган биринчи Республика мақомчилар кўрик танловида ғолиб деб топилди ва биринчи ўрин “лауреат” дипломини қўлга киритди. Шу кўрик танлови хайъат аъзолари ва устозлар, Рахматжон Қурбоновнинг овозини тинглаб, “Довудий овоз сохиби” деб эътироф этишди.
Рахматжон Қурбонов Консерватория даргохида кўпгина устозлардан сабоқ олди, жумладан, Ориф Алимаҳсумов, Фаттоххон Мамадалиев, Суюма Ғаниева, кабилардан ва ўзи хам шу устозлар қаторида ёшларга мураббийлик қила бошлади.
Самарқандда бўлиб ўтган симфозиумларда ва 1985 йилда Москвада бўлиб ўтган " XII бутун жаҳон ёшлари" фестивалида ва шунга ўхшаган кўпгина ҳалқаро анжуманларда ўз санъатини намойиш этди.
Рахматжон Қурбонов 1976 йилдан Хива "Нақш" ансамблида мусиқа рахбари, 1978 йилдан Урганч филармониясида мусиқа рахбари, 1984 йилдан Тошкент Консерваториясида ўқитувчи, 1987 йилдан “Лазги” ашула ва рақс ансамблида мусиқа рахбари ва 1989 йилдан бошлаб шу ансамблда бадий рахбар лавозимларида ишлаб келди.
1993 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2002 йилда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвонларига эга бўлди.
Ушбу маълумот Матназар Худойназаровнинг "Хожихон Болтаев" номли китобидан олинди.
📱 Яқин дўстларингизга улашиб қўйинг.
✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov