Маърифат тарғиботчиси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу канал Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий тоифали шифокорлар ва "Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг олимлари кўмагида covid-19 пандемиясини енгиш учун ташкил қилинган.Мурожаат учун @qashqadaryo_online_maslahat

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ўтмишга саёҳат...
Кучлилар биринчи зарба бермайди. Улар ақл билан кутишади.

© Суратдаги Хақиқат


Репост из: 1072
Эр хотин кечқурун 5 ёшли ўғлини уйда ухлатиб меҳмондорчиликка кетишди.
Бола ярим кечаси уйғониб уйдан ота онасини тополмагач йиғлади. Ва бироздан сўнг дадаси янги олиб келган телевизорни ёқаман деб тушуриб синдириб қўйди. Шу пайт ота онаси уйга келди. Ерда синиб ётган телевизорни кўриб дадасини жаҳли чиқди ва болани калтаклади. Кейин икки қўлини боғлаб хаммомга қамади. Ва эрталабгача шу ерда қоласан деди. Онаси йиғлаб тўсқинлик қилди. Лекин дадаси кўнмади. Эрталаб бўлгач онаси шошиб хаммомга кирди. Боланинг икки қўли қоп қора бўлиб кетканди. Тезда тез ёрдамга қўнғироқ қилишди.

Қон ўтмагани сабабли болани қўли ишдан чиқибди. Ва боланинг икки қўлини кесиб ташлашди.

Шундан сўнг бола дадаси ҳар сафар ишдан келганда
"Илтимос қўлларимни қайтариб беринг. Пул ишлаб сизга янги телевизор олиб бераман" дерди 😔😢




Репост из: Ўтмишга саёҳат...
ШАРEитни ёқиб фаросат ташлаб бериш керак баъзи қизларга.

© Суратдаги Хақиқат


Репост из: Ўтмишга саёҳат...
Замон ўзгармади, инсонлар ўзгариб кетди. Замонавий техникалар бизни ўзгаришимизга мажбур қилди...

© Суратдаги Хақиқат


Репост из: Tarbiya fani
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹Хитой ўқитувчилари... Дарсларнинг қизиқ кечиши кўп жиҳатдан педагогларга боғлиқ. Ва, албатта, шароит ва имкониятларга ҳам.

https://t.me/joinchat/AAAAAFFReGIXRy8xaX1Omw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзинг бизни авф эт...

Кўринг ва хулоса қилинг!

@marifat_ulashing




Репост из: Ўтмишга саёҳат...
Тили бошқа, дили бошқа соҳта дўстлардан аллоҳнинг ўзи асрасин.

© Суратдаги Хақиқат




#тарбия

ИФФАТ

Сурат жазоирлик аёл Хола Байяга тегишли. У йўл четида нон сотиш билан шуғулланади. Аммо диққатни тортадигани – у йўлга тескари қараб ўтиради. Ундан бунинг сабаби ҳақида сўрашганида шундай деган:
«Биз маҳрам-номаҳрамлик, иффат-ҳаё асосида катта бўлдик, тарбияландик. Йўлга қараб ўтирсам, отамнинг тарбияларига ва қабрдаги марҳум эримга хиёнат қилаётгандек бўламан».
Эътибор беринг, у ёши катталигига, ҳаёт уни тирикчилик учун кўчага чиқишига мажбурлаганига қарамай, ўзини бегона кўзлардан муҳофаза қиляпти!
Аллоҳ уни ва унга ўхшаган қийналиб қолса-да, иффатини сотмаган аёлларимизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин, уларга сабр-матонат берсин!

Каналга уланиш ⤵️
@marifat_ulashing




АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

🌿АЛХАМДУЛИЛЛАХ ЯНА БИР БОР НАВРЎЗГА ЕТКАЗДИ!
ЯНГИЛАНИШ, ЯШАРИШ БАЙРАМИ - НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК !


🌿 Барчангизга тинчлик- ҳотиржамлик, хонадонингизга қут- барака , ишинларингизга ривож тилаймиз ! Ўйлаган тилакларингиз энг чиройли тарзда ижобат бўлсин !

👉 @marifat_ulashing


Репост из: Rasululloh Oshiqlari
ЎҚИЙВЕР
Бир куни устозимдан сўрадим:
- Китоб ўқийман, аммо ундан ҳеч нарса ёдимда қолмайди?!
Устозим менга бир дона хурмо бериб дедилар:
- Буни чайнаб егин!
Мен едим. Сўнгра устоз сўрадилар:
- Шуни еганинг билан сен катталашиб қолдингми?
- Йўқ!
Устозим дедилар:
- Бу хурмо ҳолбуки сенинг танангда майдаланди, гўшт, суяк, пай, тери, соч, тирноқ ва ҳужайраларга айланди.

Шундан билдимки, ўқиган китобим менинг сўз бойлигимни, маърифатимни ва ахлоқимни бойитар экан!

Салмон Авда.


Репост из: MA'RIFAT TARG‘IBOTCHILAR JAMIYATI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#videorolik

🌺Янгиланиш ва яшарий айёми барчангизга муборак бўлсин!!!🌸

Каналга аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/marifat_jamiyati


Борган сари аёллардан ўтаётган баъзи бир «эркакларимиз»

@marifat_ulashing


Репост из: MA'RIFAT TARG‘IBOTCHILAR JAMIYATI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#videorolik

Umridan bir kuni qolsa ham qarang, bolam deb yasharkan o'zbek ayoli...

💐Bayramingiz muborak bo'lsin, hurmatli opa-singillar hamda aziz onaxonlar!💐

Hurmat bilan "Ma'rifat" targ'ibotchilar jamiyati jamoasi

Kanalga a'zo bo'ling:

https://telegram.me/marifat_jamiyati


Репост из: MA'RIFAT TARG‘IBOTCHILAR JAMIYATI
"Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг фаол аёлларини янги унвон ва мукофотлар билан яна бир бор муборакбод этамиз!


Репост из: MA'RIFAT TARG‘IBOTCHILAR JAMIYATI
#Bayram_tadbiri

💠Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида "Аёлга эҳтиром" мавзусида 8 март "Халқаро хотин-қизлар куни"га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

✅Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова, Муқимий номидаги мусиқали драма театри актёри Турғун Бекназаров, хонандалар Шуҳрат Дарё ҳамда Воҳиджон Исоқовлар иштирок этиб, вазирлик тизимидаги аёл-қизларни байрам билан самимий муборакбод этишди.

🎶🎙 Улар ижросидаги монолог, шеърий чиқишлар ва дилбар куй-қўшиқлар даврага ўзгача шукҳ бағишлади.

Каналга уланиш:👇
https://telegram.me/marifat_jamiyati


#rivoyat #arxiv

Алқисса, бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди:
⸺ Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал уй-жой.
⸺ Агар бунга қурбим етмаса-чи, камбағаллик йўл бермаса нима қиламан? ⸺ ажабланибди ўғли.
Шунда донишманд:
⸺ Фақат қорнинг очганида тамадди қил, мана шу энг ширин таом. Астойдил қилинган меҳнатдан сўнг мириқиб дамингни ол, энг юмшоқ тўшакда ётгандай ҳис этасан ўзингни. Одамлар билан яхши муомала қилсанг, уларнинг қалбидан жой оласан, бу эса ер юзидаги энг гўзал ошёндир, болам, ⸺ деб жавоб берган экан...


👉 @marifat_ulashing

Показано 20 последних публикаций.

13

подписчиков
Статистика канала