Ma'rifat manzili


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали
Савол ва таклифлар учун:
@marifat_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Намоз вақтлари
2025-йил 18-Апрель
1446-йил 20-
Шаввол

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диний_савол_жавоб

Залолатда юрган ота-онага итоат қилиш шартми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☝️Охири замонда бир (тоифа) кишилар чиқади. Улар дин билан дунёни талаб қиладилар. Улар одамлар учун юмшоқ қўй териларини киядилар. Тиллари шакардан ҳам ширин. Қалблари эса худди бўриларнинг қалбидек...»

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.


http://t.me/marifat_manzili


#Ибратли_ҳикоялар

БУНГА НИМА ДЕЙСИЗ?

Ялангоёқ, ҳеч вақосиз бир дарвеш ҳажга боришни ният қилибди. Кўфадан йўлга чиққан ҳожилар карвонига қўшилибди. Жуда хурсанд, бахтиёр кўринар, ўзига-ўзи шеърлар ўқирмиш:

На эшак каби юк ташийман.
На бой каби туя устидаман.
На бир қулим бор.
На ўзим бировга қулман.
Ҳеч вақойим йўқ.
Нақадар бахтлиман.

От устида кетаётган йўловчилардан бири обиднинг ҳолига ачиниб:
– Йўл узоқ ва таҳликали. Менимча, ҳали йўл юрмасдан қайтганинг яхши. Аллоҳ асрасин, қийинчиликларга чидай олмай, ўлиб кетасан, ҳеч қўрқмайсанми? – дебди.
– Қўрқадиган ҳеч нарсам йўқ, – деб жавоб бериб дарвеш яна шеърларини ўқиб, масрур ҳолда йўлида давом этибди.
Бир неча кундан сўнг дам олиш учун тўхтаганларида дарвеш унга қайтишни тавсия этган отлиқнинг вафот этганини эшитибди. Отлиқнинг жасади ёнига бориб, қулоғига пичирлабди:
– Мен машаққатдан ўлмадим, аммо сен от устида роҳатдан ўлдинг. Бунга нима дейсан?
Югурган итлар йўлда қолиб кетди. Чўлоқ эшак манзилга етди.
Қанчадан-қанча соғлом одамлар ерга кўмилди. Ҳаётдан умидини узган қанча хасталар эса, оёққа турди.

Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”идан.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.

http://t.me/marifat_manzili


#Тафаккур

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ўғлининг тарози палласини кийимининг чети билан тозалаётганини кўриб, ундан "Нега бундай қиляпсан?" деб сўрадилар.

У: "Йўлдан кўтарилган чанг-ғуборни мусулмонларга тортиб қўймаслигим учун" деди.

Фузайл раҳимаҳуллоҳ йиғлаб: "Эй ўғилчам, менинг наздимда ушбу ишинг икки ҳаж ва йигирмата умрадан афзалдир" дедилар.

http://t.me/marifat_manzili


Қуръон тинглаб роҳатланинг!
🌿🌹🌿

🌿 КАҲФ-сураси 🌿

🌹🌿Жума кунининг суннатларидан бири Каҳф сурасини ўқишдир.
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

🌹🌿Жума айёмингиз муборак бўлсин азизларим!

🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿
📌 Барчага улашинг ✅⤵️

http://t.me/marifat_manzili


#BugunJuma

• Бугуннинг ҳар бир дақиқаси Аллоҳ таолонинг марҳаматига тўлган бир кундир.
• Бугунги кунингизни ҳар кунингиз каби оддий ўтказманг.

Яна эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолиб кетманг!

• Бугун дуоларда мустаҳкам туринг.
🤲🤲
• “Каҳф” сурасини ўқинг.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтинг.

| Аллаҳумма солли ва саллим аъла нибийина Муҳаммад |

• Ғусл қилиб покиза кийим кийинг.
🌺🌺🌺🌺🌺
Ҳа айтганча, онангизга опа-синглингизга кичик бўлса ҳам бир ҳадя олинг ва уларни ҳурсанд қилинг.

Бугунги амалларимизни Аллоҳ қабул қилсин. Амалга шошилинг!

🌿ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК АЗИЗЛАР🍃🍃

💐 t.me/marifat_manzili


ТУТМАГАН РЎЗАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен, қизлик пайтим — 17 ёшдан бери рўза тутаман. Лекин рўза балоғат ёшига етгандан кейин тутилиши керак. Рўза фарз ҳисобланади. Энди шунча йил тутмаган рўзаларимни фарзини қандай адо этай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз кўра бошлаган пайтдан балоғатга етган ҳисобланади. Уни билмаса, 9 ёшдан деб ҳисоблайди. Ҳар йилига 30 кун қазо рўза тўғри келади. Бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз, асосан йилнинг салқин пайтларида тутсангиз осон бўлади. Ниятида ِ"Фалон йилнинг Рамазон рўзаси қазосини тутишни ният қилдим", — дейсиз.

Қазо рўзаларни тутиш учун ниятни тонг отмасдан аввал қилиш шарт. Қазода ҳам саҳарлик қилиш суннат. Кечаси тура олишига кўзи етмаса, эртаси кун қазо рўзаси учун қуёш ботганидан кейин, ухлаш олдидан ният қилиб ётиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#суннат_амаллар

Мажлиснинг каффороти
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бир мажлисга ўтирганда, у ерда беҳуда гап-сўзлар кўпайиб қолса, туриб кетишдан илгари: “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илаҳа илла анта астағфирука ва атувбу илайк”, – деса, ўша мажлисда ҳосил бўлган гуноҳлари кечирилади». Термизий ривояти.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бир қавм бирор мажлисда ўтирганда Аллоҳни зикр қилмаса, расулига салавот айтмаса, Аллоҳ тарафидан уларнинг устига надомат тушади. Хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа, кечириб юборади”. Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.

http://t.me/marifat_manzili


БУЮК ТАҚВО ТИМСОЛИ

Абул Фараж келтиради:
Маккада бир соҳибжамол аёл яшар эди. Бир куни юзини ойнада кўриб эрига "Шу гўзал юзни кўриб фитнага тушмайдиган эркакнинг ўзи йўқ бўлса керага?" деди. Эри "Бор" деди. Аёл "Ким экан у?" деди. У "Убайд ибн Умайр" деди. Озгина тортишувдан сўнг аёл эрига "Менга рухсат беринг унда, синаб кўрамиз, мен уни фитнага сола оламан" деди. Эр рухсат берди. Фатво сўраган одам бўлиб Масжидул Ҳаромга кириб борди. Масжид четида ўтирган Убайд ибн Умайрнинг олдига келди ва юзини очди. Гўё ойнинг бир парчаси ерга тушгандек бўлиб кетди. Убайд "Эй Аллоҳнинг чўриси! Юзингни ёп деди. У "Мен таърифингизни эшитиб сизга ошиқ бўлиб қолдим" деди. Шунда Убайд "Майли мен сендан бир неча нарса сўрайман, ростини айтиб турасан, кейин кўрамиз" деди. Аёл "Хўп" деди.
– Менга айтчи, бир кун ўлим фариштаси жонингни олгани келади. Шунда сўраган ишингни қилганимиздан хурсанд бўласанми?
- Йўқ.
- Бир кун қабрга кирасан ва сўроққа тутиласан. Шунда бу ишни қилганимиздан хурсанд бўласанми? – Йўқ.
– Бир кун қиёмат бўлса ва инсонларга номалари ўнг қўлидан берилса, сен қайси қўлингда олишингни билмасанг. Шунда бу ишни қилганимиз сени хурсанд қиладими? – Йўқ.
– Бир кун сирот кўпригига келасан, ундан ўтасанми, йиқиласанми билмайсан. Шунда бу ишни қилганимиздан хурсанд бўласанми? – Йўқ.
– Бир кун амалларинг тарозуда тортилади. Шу ҳолатда сен сўраган ишни қилганимиздан хурсанд бўласанми? – Йўқ.
– Бир кун Аллоҳнинг ҳузурида савол-жавоб учун турасан. Шу вақтда бу ишни қилганимиз сени хурсанд қиладими? – Йўқ?
- Унда Аллоҳдан қўрқ, Аллоҳ сенга кўп неъмат ва яхшиликлар берибди.
Аёл уйига қайтиб борибди. Эри ундан "Нима бўлди?" деб сўрабди. У "Сен билан мен бекорчи баттол одамлар эканмиз" деб ўша кундан бошлаб намоз, рўза ва ибодатга берилибди. Кейинчалик эри айтган экан: "Мен Убайдга нима қилган эдим. Хотиним ҳар тунда янги келинчак эди. Ҳозир роҳибага айланди қолди".

Убайд ибн Умайр буюк тобеъин. Умар розияллоҳу анҳунинг даврида биринчи бўлиб ваъз учун ўтирган етук олим. Ҳадиснинг ишончли ровийларидан. Унинг ваъз мажлисларига Ибн Умардек саҳобалар ҳам келиб ўтирарди. Туни билан йиғлаб чиқадиган обид зот...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бизни кузатиб боринг.

👇👇👇
t.me/marifat_manzili


​​ДУШМАНЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ!

Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Билгилки, сенинг тўртта душманинг бўлиб, уларнинг ҳар бири билан курашишга муҳтожсан.

▪️Биринчиси, дунёдир. Зеро, Аллоҳ: “Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин”, деган.

▪️ Иккинчиси, нафсинг, у душманларнинг энг ёмонидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманларингнинг энг ёмони ўзингнинг нафсингдир”, деганлар.

▪️ Сўнгра жинлардан бўлган шайтондирки, Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўра. Зеро, Қуръони каримда: “Албатта, шайтон сизлар учун очиқ-­ойдин душмандир”, дейилган.

▪️ Тўртинчиси, одамлардан бўлган шайтонлардир, улардан эҳтиёт бўл. Чунки у жинлардан бўлган шайтондан ҳам қўрқинчлироқдир. Жинлардан бўлган шайтонлар фақат васваса билан адаштирса, одамлардан бўлган шайтонлар юзма­-юз туриб адаштиради».


http://t.me/marifat_manzili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диний_савол_жавоб

Учувчи касби юзасидан бошқа давлатга учганда намозларини қаср қилиб ўқийдими тўлиқми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar


НИКОҲ–МEНИНГ СУННАТИМ!

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этадилар:
«Никоҳ - менииг суннатим. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмасдир».
Яна шундай марҳамат этадилар:
«Никоҳ - менинг суннатим. Ким менинг фитратимни севса, менинг суннатим билан
суннатлансин».
(
Абу Аъло Абдулло ибн Аббосдан (р.а.) ривоят этган).

Яна шундай дейдилар:
«Уйланинг, кўпайинг. Чунки тушган бир бола билан бўлса ҳам, қиёмат куни ўзга умматлар олдида сиз билан фахрлангайман». (Абдулло ибн Умардан (р.а.) Байхакий ривоят этган).

Яна марҳамат этадилар:
«Тирикчиликдан қўрқиб уйланмоқни тарк этган киши биздан эмас». (Анасдан (р.а.)
Бухорий ва Муслим ривоят этганлар).


Яна марҳамат этадилар:
«Сиздан уйланмоққа қодир бўлган уйлансин. Чунки бу кўзни тийдирувчи ва фаржни соғлом этувчи (бузуқликдан сақловчи)дир. Йўқса, имкони етмаган киши рўза тутсин. Чунки рўза унинг учун қўрувчи бир қалқондир». (Абдулло ибн Маъсуддан (р.а.) Бухорий ва Муслим ривоят этганлар).

Яна марҳамат этадилар:
«Динидан ва омонатдорлигидан ўзингиз рози бўлган ишончли бир киши ҳузурингизга келганда (уйланишига ёрдам сўраганда) уни уйлантириб қўйингиз». Абу Хурайрадан (р.а.) Термизий ривояти)

Яна марҳамат этадилар:
«Ким Аллоҳ таоло (ризоси) учун уйланса ва Аллоҳ (ризоси) учун уйлантирса, ўша киши Аллоҳ таоло дўстлигига эришади». (Муоз ибн Анасдан (р.а.) Ахмад ибн Ханбал
ривояти.)


Яна марҳамат этадилар: «Ким уйланса, динининг ярмини қўриган бўлур. Қолган ярми ҳақида ҳам Аллоҳдан қўрқсин». (Анасдан (р.а.) Табароний «Авсод»ида ривоят этган).

Абдуллоҳ ибн Маъсуд (р.а.) шундай дейдилар: «Бордию, умримдан ўн кунгина қолганини билсам, Аллоҳ таоло ҳузурига уйланмаган ҳолда бормаслик учун уйланган бўлардим».


Абу Ҳомид Ғаззолий «Уйланиш одоби» китобидан.

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.

http://t.me/marifat_manzili


АБУ БАКР МУҲАММАД ИБН АБДУЛБОҚИЙ АНСОРИЙ КАЪБИЙ РОҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҚИССАСИ

Қимматбаҳо тақинчоқ топиб олиб, эгасига қайтариб берган, сўнг тақинчоқ эгасининг қизига уйланган ва вақтлар ўтиб аёли вафот этгач меросида ўша тақинчоққа эга бўлган зотдир.
Қози Муҳаммад ибн Абдулбоқий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Мен Маккага яқин жойда турар эдим. Бир бор қаттиқ оч қолдим. Очликни аритиш учун менда ҳеч нарса йўқ эди. Ўша вақтларда ипак ҳалтача топиб олдим. Унинг оғзи ипак боғич билан боғланган эди. Уйга келиб уни очган эдим, ичида қимматбаҳо тақинчоқ бор эди. Бунақасини хечам кўрмаган эдим. Уйимдан чиқдим. Бир киши ўша тақинчоқ ҳақида эълон қилаётган экан. Қўлида 500 дийнор солинган бир ҳалтача бўлиб, ҳалтачани топиб, қайтариб берганга бераман, деб турган экан. Мен эса оч ва муҳтож эдим. Тиллани олиб, тақинчоқ солинган ҳалтачасини қайтариб бермоқчи бўлдим ва олдимга келингчи, дедим. У менга тақинчоқ солинган ҳалтачани сифатлаб, ундаги тошлар сонини айтиб берувди, халтачани унга топширдим. У менга 500 динор берди. Мен эса олмасдан, уни сизга қайтариб бериш менга вожибдир, эвазига нарса олишим яхшимас, дедим. Кейинчалик Маккадан кетдим. Кемага миндим. Кема ҳалокатга учраб одамлар ғарқ бўлишди. Мен кеманинг бир парчасини устида жон сақлаб, саломат қолдим. Ёғоч парчаси мени оқизиб, одамлар яшайдиган бир оролга олиб келди. У ердаги масжидлардан бирига бориб қўним топдим. Тинмай Қуръон ўқирдим. Қироатимни эшитган одамлар менга ҳам Қуръон ўргатсангиз, деб олдимга кела бошлашди. Шу орқали куним ҳам ўтар, ризқим ҳам етар эди. Одамлар мендан ўқиш ёзишни ҳам биласизми, деб сўрашган эди, мен ҳа, деб жавоб бердим. Натижада уларнинг болаларига ҳам ўқиш, ёзишдан сабоқ бера бошладим.
Кейинчалик улар менга мол дунёси кўп бир етим қизга уйланиш таклифини килишди. Мен кўнмадим. Улар қаттиқ туриб олишгач мен рози бўлдим. Никоҳдан кейин қизнинг қариндошлари билан бир хонада ўтирган эдик, қарасам қизнинг бўйнида ўша мен Маккада топиб олган тақинчоқ шодалари турар эди. Ёнимдагилар мени тақинчоққа ажабланиб қаттиқ тикилиб қолганимни кўриб, “Эй шайх, сиз қизнинг жамолига қарамай тақинчоғига қараб қизнинг қалбига озор бердингиз”, дейишди. Мен эса уларга бу тақинчоқ қиссасини айтиб бердим. Одамлар баланд овозда такбир айтиб юборишди. Уларга бунча қичқирмасангиз, сизларга нима бўлди, десам, улар сиздан бу тақинчоқни қайтариб олган киши бу қизнинг отаси эди. У доим “Аллоҳим, уни мен билан учраштирсангу, мен унга қизимни никоҳлаб берсам”, деб дуо қилар эди. Унинг бу дуоси қабул бўлган экан дейишди.
Мен у аёлдан икки ўғил кўрганимда у аёл вафот этди. Кейинчалик иккала ўғлим ҳам вафот этгач тақинчоқ менга мерос бўлиб қолди. Мен уни 100 000 динорга сотдим. Шайх Абдулбоқий бу ривоятни қисса қилиб берар экан, атрофдагиларга “Сизлар кўриб турган бу барча мол дунёим ўша тақинчоқдан қолганидир”, деди.


http://t.me/marifat_manzili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebookd


​​МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ БИР-БИРИГА ПАЙВАНДЛАШ

❓1622-CАВОЛ: Мевали дарахтларни бир-бирига пайвандлаш Аллоҳ таоло яратган хилқатга ўзгартириш киритиш бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло еру осмондаги барча нарсаларни инсоният фойдаланиши учун яратганини Ўз каломининг бир неча ўринларида айтиб ўтган. Жумладан, Жосия сурасининг 13-оятида бундай дейилган:
“Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни – ҳаммасини Ўз томонидан беминнат хизматкор қилиб қўйди” (Жосия, 13).
Мевали дарахтларни бир-бирига улаш, пайвандлаш ёки бир-бирига чатиштириш орқали меванинг янги турларини етиштириш ёки сифатини яхшилаш ҳеч қандай гуноҳ ёки шариатга хилоф иш эмас. Чунки Аллоҳ таоло дунёдаги барча ишларнинг юзага чиқишини сабабларга боғлаб қўйган. Инсонлар ана шу сабабларни ишга солиш орқали инсоният учун манфаатли бўладиган турли серҳосил ва чидамли навларни кашф қилиб келмоқдалар. Шунинг учун бу иш шаръан ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

http://t.me/marifat_manzili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ-УЛУҒ ШАРАФ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebookd


​​Она қўшнисини чақирди. Тўрт ўғил ва бир қизига бир хил мактуб ёздирди:  "Болажоним, жуда ҳам қаридим, ўрнимдан туролмайман, юролмайман. Келиб мени парвариш қилинглар, дуои жонингизни қиламан."

Биринчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, биз ҳозир Оқ денгиз соҳилидамиз, бу ерлар жуда гўзал, болаларимиз бу ердан асло қишлоққа кетмаймиз, деяпти. Айбга буюрмайсиз, болаларимиз истамаса биз келолмаймиз... "

Иккинчи ўғилдан шундай жавоб келди:  "Она, бизга бекорчи гаплар билан хат ёзибсиз. Чунки хатингиз хотинимга маъқул келмади. Сиз бу йил ҳам амаллаб тураверинг, ўзингиз. Айбга буюрманг, мен хотинимни юборолмайман... "

Учинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, мактубингизни ҳозир хотинимга ўқиб бердим. Шу пайтда ҳам бировга хизмат қилинадими? Худо хайрингиз берсин, шу ёшимда пишган ошимга совуқ сув қуйманг. Мен хотинимни сизга жўнатолмайман!.."

Тўртинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Айбга буюрмайсиз она, ишим кўплигидан энди хатингизни ўқияпман. Мен сизни тушундим, менинг хотинимдан бошқа чақирадиган келин тополмадингизми!?  Хотинимни юборолмайман қишлоққа, ўрганолмайди!.. "

Тўрт ака-ука алоқалашиб ечим топишга киришиб, бошлари қотганди, орага келинлар тушиб ақл беришди. Ва оналарига сингил қараши мақул кўрилди.

Қўшни хатларни бир-бир ўқиб, уйига кетгач она шўрлик ҳўнграб йиғлаганча Аллоҳга омонатингни ол, Роббим дея ёлворди.

Эртаси куни хориждаги қизидан мактуб келди. Дарҳол қўшнисини чақиртириб, ўқитди:  "Онажон! Акаларимдан хабар келди, кўп қайғурманг, энди бирга яшаймиз. Уч-тўрт кунда ёнингизда бўламан..."



http://t.me/marifat_manzili


АЛЛОҲГА СУЮКЛИ ХОНАДОН

Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.

http://t.me/marifat_manzili


ШОМ НАМОЗИ ТЕЗ ЎҚИЛИБ ТАСБЕҲЛАР АЙТИЛМАЙДИМИ?
#намоз

❓865-CАВОЛ: Шом намози бошқа намозларга нисбатан тез ўқилиб тасбеҳ айтилмас экан. Бу фикр қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти бошқа намозларнинг вақтига нисбатан қисқароқ бўлгани сабабли уни вақти кириши билан адо қилишга тарғиб қилинади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

لا تَزالُ أمَّتي بخيرٍ ، ما لم يؤخِّروا المغربَ إلى أن تشتبِكَ النُّجومُ (رواه الإمام أبو داود عن عقبة بن عامرٍ)

яъни: "Умматим модомики, шом намозини юлдузлар чиққунича кечиктирмасдан ўқисалар, яхшиликда бардавом бўладилар" (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Лекин бундан Шом намозини бошлаган киши шошилиб ўқиши кераклиги тушунилмайди. Балки бошқа намозлар сингари намозни хушу ва хузу билан ўқилади. Шунингдек, Шом намозида ҳам бошқа намозлар каби "Оятал курси" ва 33 мартадан тасбеҳлар айтиш мустаҳаб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Показано 20 последних публикаций.