📝БОЛАМ ПОРА-ПОРА БЎЛДИ
Мен Исломдан хабарсиз оилани қизи эдим. Шу атрофадаги қишлоқда ўсдим. Бир кун овқат пиширдим. Йўқлигимда мушук боласи овқатни еб, қолганини ерга тўкибди. Қаттиқ асбийлашганимдан жахл устида мушук боласини ерга уриб абжағини чиқариб ташладим.
Буни қандай қилдим? Шу қадар раҳмсиз жонманми? Инсон овқатни деб, бир бечора жонни нобуд қиладими? Исломни билмагунча инсон инсон эмас, ваҳший бўлар экан.
Мен Исломни билмаганим, Аллоҳни танимаганим учун шундай шафқатсиз иш қилиб қўйдим. Кўп ўтмай турмушга чиқдим. Ўзимни бахтли санардим. Бир ўғил кўриб, уйимиз янада обод бўлди. Ўғлимни жуда севар, еру-кўкка ишонмас, асраб авайлардим. Секин секин улғайиб тўққизга қадам қўйди. Лекин бунгача унга ҳеч нарса ўргатолмагандим. Ўзим Исломни билмасам, ўғлимга нима ҳам ўргатардим. Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини ўргатсам бўлмасмиди?
Болам эшакка минишни яхши кўрарди. Биз уйда йўқ пайтимизда эшак билан ўйнаш учун ипнинг бир учини эшакнинг белига, бир учини ўзини белига боғлаган. Қишлоқ кучуклари келиб хургач,
эшак жон-жаҳди билан югурган ва ўғлимни судраб кетган...
Оҳ ўғлим! Пора - пора бўлган болам! Ҳар бўлагини ҳар ердан териб тўпладик. Ўшанда лоп этиб мушук боласи кўз олдимга келди. Шунда ҳайвоний, балки ҳайвондан ҳам паст иш қилиб қўйганимни англадим. Раббимдан авф сўраб, намоз ўқий бошладим. У мушук боласини қасосини мендан олганди. Золим Аллоҳ ҳузурида азобланади. Буни Исломни ўргангач англадим.
Сиздан ўтинчим, ҳеч бир ҳайвон, ҳеч бир инсонга азоб берманг, зулм этманг! Чунки Аллоҳ мазлум томонда бўлар экан. Мен буни гувоҳи бўлдим. Мен виждон азобида яшаяпман. Бу азобларнинг оғири ва дардлисидир.
Қачонки мушукча кўрсам, мен ўлдирган мушук боласи ва жондан суйган боламни эслайман. Кўз
ёшларимни тутиб туролмайман...
Амина Шанликўғлунинг "Виждон азоби" ҳикоялар туркумидан
@Manoliso 🍃