⚡️Мактабга кираётганда барча ўз телефони овозини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт, дарсга киришдан олдин эса телефонни ўчириб қўйиш талаб этилади
❗️Юртимизда мактабларда мобиль телефондан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли Қарори билан тасдиқланган Низоми асосида тартибга солинади.
Мактабга кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ходим ва бошқа шахслар ўз телефони овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни "овозсиз" режимга ўтказиши) шарт.
Шунингдек, дарс машғулотларидан олдин телефонни ўчириб қўйиш талаб этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”да ҳам ўқувчиларнинг мактаб ҳудудида телефондан фойдаланмасликлари билан боғлиқ талаблар белгиланган.
❓Хорижий тажриба қандай?
➡️ Қатор хорижий давлатларда, жумладан, Австралия, Франция, Чехия, Испания, Бангладеш каби давлатларда мактаб ўқувчилари дарс пайтида мобиль қурилмаларидан фойдаланишга чекловлар ўрнатилган.
➡️ Бельгия ва Буюк Британияда мобиль телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш масаласи ҳар бир мактабнинг кузатув ва васийлик кенгашлари қарори асосида қабул қилинади.
➡️ Таълим олиш жараёнига салбий таъсири боис Жанубий Корея мактабларида мобиль алоқа воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланган.
➡️ Лондон Иқтисодиёт мактаби тадқиқотига кўра, смартфонлар тақиқланган мактабларда тест натижалари кўрсаткичлари 6 фоизга яхшиланган.
«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
Таълим жараёнида хусусан, мактабларда мобиль телефонлар тақиқланиши ёки ундан фойдаланиш тартибларига қатъий талаблар белгиланиши керакми деган мавзу бўйича юртимиздаги ва хорижий давлатлардаги мактабларда мобиль телефондан фойдаланиш тартиблари ўрганиб чиқилди.