#Биласизми
⚡️Тарбияланувчи ва ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилмайди
✅Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг 2024 йил 12 июндаги "Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 187-сонли буйруғига кўра педагог-ходимларга қўйиладиган талаблар:
➡️ таълимий-тарбиявий фаолият ва дарсларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли олиб бориши;
➡️ мавзудан ташқари мавзуларга чалғимаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчилар шахсини ҳурмат қилиш;
➡️ таълим муассасаларида юзага келадиган ҳарқандай муаммони қонун, ошкоралик ва демократик асосда ҳал қилиш;
➡️ маҳалла, жамоат жойларида ўзини юксак педагоглик мақомига муносиб тутиш;
➡️ доимий равишда ўз-ўзини шахсий ва касбий ривожлантириб бориш;
➡️ ўз йўналиши бўйича тарбияланувчи ва ўқувчиларга Давлат таълим стандартлари даражасида билим, кўникма ва компетенцияларни шакллантириш;
➡️ таълимий-тарбиявий фаолият ва дарсдан ташқари тадбирлар давомида тарбияланувчи ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда фаол иштирок этиш;
➡️ “Устоз-шогирд” анъанасига содиқ бўлиш;
➡️ ўзи яшайдиган маҳаллада маънавий-ахлоқий тарбия, “Маҳалла педагогикаси” муҳитини яратиш, маҳалла ёшларини тарбиялашда касбий фидойилик, ташаббуслар кўтариб, “маҳалла еттилиги”га кўмаклашиш;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни гуруҳдошлари ва синфдошлари олдида муҳокама қилмаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларни оммавий изза қилмаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватнинг олдини олиш;
➡️ таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларга шахсан маънавий-ахлоқий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;
➡️ таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган ҳар қандай хулқдан тийилиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш;
➡️ бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;
➡️ ёшлар орасида миллий қадриятлар, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремизм, радикализм таъсирларидан, “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш;
➡️ ўқувчиларни дарсдан чиқариб юбориш, дарсга киритмаслик каби ҳолатларга йўл қўймаслик;
➡️ таълимий-тарбиявий фаолият давомида тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлмаслик;
➡️ таълим-тарбия машғулотларида диний ташвиқот олиб бормаслик;
➡️ таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келмаслик;
➡️ таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмаслик;
➡️ таълим муассасаси ҳудуди ва биносида тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган тадбирларни ташкил этмаслик лозим.
«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar