ЯХШИ КУТУБХОНАЧИ
(21 май.Кутубхоначилар кунига бағишланади.)
Саккизда иш бошлайди,
Яхши кутубхоначи,
Бир кўриниб қочмайди,
Яхши кутубхоначи.
Маърифатчи,ширинсўз,
Китобхонга,содиқ дўст,
Очиқ чеҳра,очиқ юз,
Яхши кутубхоначи.
Дарҳол иш битказади,
Қўлингга тутқазади,
Тадбирлар ўтказади,
Яхши кутубхоначи.
Эмас манмъан,керилган,
Ғийбатга ўч,берилган,
Китоблари -терилган,
Яхши кутубхоначи.
Ёлғонни ҳушламайди,
Ҳаром нон тишламайди,
Часавой ишламайди,
Яхши кутубхоначи.
Оқилу, доно бўлар,
Ҳушҳол,пурмаъно бўлар,
Китоб кадрини билар,
Яхши кутубхоначи.
Номаъқул иш кўрмайди,
Бекорчи,бўш юрмайди,
,, Йиғилиш'' деб сурмайди,
Яхши кутубхоначи.
Китоб - қалб чиройида,
Мулк-кўнгил саройида,
Ҳамиша ўз жойида,
Яхши кутубхоначи.
Жаҳли жуда оз бўлар,
Қалби-кўклам,ёз бўлар,
Ҳуллас жуда соз бўлар,
Яхши кутубхоначи.
🖋Хуршид Карим
Bayramingiz muborak bo’lsin Aziz kutubxonachilar!💐
https://t.me/maktabkutubxonachilari
(21 май.Кутубхоначилар кунига бағишланади.)
Саккизда иш бошлайди,
Яхши кутубхоначи,
Бир кўриниб қочмайди,
Яхши кутубхоначи.
Маърифатчи,ширинсўз,
Китобхонга,содиқ дўст,
Очиқ чеҳра,очиқ юз,
Яхши кутубхоначи.
Дарҳол иш битказади,
Қўлингга тутқазади,
Тадбирлар ўтказади,
Яхши кутубхоначи.
Эмас манмъан,керилган,
Ғийбатга ўч,берилган,
Китоблари -терилган,
Яхши кутубхоначи.
Ёлғонни ҳушламайди,
Ҳаром нон тишламайди,
Часавой ишламайди,
Яхши кутубхоначи.
Оқилу, доно бўлар,
Ҳушҳол,пурмаъно бўлар,
Китоб кадрини билар,
Яхши кутубхоначи.
Номаъқул иш кўрмайди,
Бекорчи,бўш юрмайди,
,, Йиғилиш'' деб сурмайди,
Яхши кутубхоначи.
Китоб - қалб чиройида,
Мулк-кўнгил саройида,
Ҳамиша ўз жойида,
Яхши кутубхоначи.
Жаҳли жуда оз бўлар,
Қалби-кўклам,ёз бўлар,
Ҳуллас жуда соз бўлар,
Яхши кутубхоначи.
🖋Хуршид Карим
Bayramingiz muborak bo’lsin Aziz kutubxonachilar!💐
https://t.me/maktabkutubxonachilari