21- май Ўзбекистон Республикаси ахборот- кутубхона ходимлари куни.
БАЙРАМ ТАБРИГИ!
Китобхонлар иззат топмоқда,
Улуғланиб замон мавжида.
Титраяпти негадир қўлим,
Толдимикан қарсак авжида.
Машхур кутубхоналар донғи
Замонларни тешиб ўтган ўқ.
Аммо бирор қадим манбада
Ҳамкасбимиз ҳақида сўз йўқ.
Минглаб китоб қўлёзмаларни
Асрагандир етиб бардоши.
Номи нима, нишони нима?
Неча чақа бўлган маоши?
Мартабасиз, унвонсиз балки,
Кун кечирган хокисор, яккаш.
Ҳафа бўлманг ҳамкасбим бизга
Бобомерос эсланмай яшаш.
Азал-абад бўлганмиз шундай,
Кўнгли, кўзи ҳамиша тўқмиз.
Замонавий муҳим касбларнинг
Рўйҳатида ҳаттоки йўқмиз.
Кўнгил сўраб, ҳазиллар билан
Ардоқлаймиз бир биримизни.
Ҳаммаси зўр бўлар, тушига
Кирсак агар вазиримизни.
Вазифамиз китоб улашиб,
Дилга зиё чўғин соламиз.
Китоб сўзи билан тоабад
Кўринмасдан мангу қоламиз.
https://t.me/maktabkutubxonachilari
Байрам муборак азиз кутубхоначилар! 💐💐💐
БАЙРАМ ТАБРИГИ!
Китобхонлар иззат топмоқда,
Улуғланиб замон мавжида.
Титраяпти негадир қўлим,
Толдимикан қарсак авжида.
Машхур кутубхоналар донғи
Замонларни тешиб ўтган ўқ.
Аммо бирор қадим манбада
Ҳамкасбимиз ҳақида сўз йўқ.
Минглаб китоб қўлёзмаларни
Асрагандир етиб бардоши.
Номи нима, нишони нима?
Неча чақа бўлган маоши?
Мартабасиз, унвонсиз балки,
Кун кечирган хокисор, яккаш.
Ҳафа бўлманг ҳамкасбим бизга
Бобомерос эсланмай яшаш.
Азал-абад бўлганмиз шундай,
Кўнгли, кўзи ҳамиша тўқмиз.
Замонавий муҳим касбларнинг
Рўйҳатида ҳаттоки йўқмиз.
Кўнгил сўраб, ҳазиллар билан
Ардоқлаймиз бир биримизни.
Ҳаммаси зўр бўлар, тушига
Кирсак агар вазиримизни.
Вазифамиз китоб улашиб,
Дилга зиё чўғин соламиз.
Китоб сўзи билан тоабад
Кўринмасдан мангу қоламиз.
https://t.me/maktabkutubxonachilari
Байрам муборак азиз кутубхоначилар! 💐💐💐