#Биласизми
❗️Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт
«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.
❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 375 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
👉 Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉 Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉 Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 625 минг сўмдан 9 млн 375 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
❕Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 875 минг сўмдан 2 млн 625 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 625 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 625 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/ustoz