Ассалому алайкум хурматли махалладошлар. Нуроний отахонлар мўтабар онажонларимиз, хурматли ака -укаларимиз мунис опа -сингиллар. Сизлардан юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Ҳашар -элга ярашар"тадбирида фаол иштирок этишларингизни сўраймиз. Барчангиздан ўзимиз яшаётган махалламиз, кўчамиз, уйимиз атрофини тозалаб ободонлаштириш ишларини олиб боришларингизни сўраб қоламиз. Ота- боболаримиздан қолган бу ажойиб урфу одатларимизни давом эттириб, обод ва кўркам , файзу тароватли махаллада оъила аҳлимиз билан, қут -барокатли ҳаёт кечириш ҳар биримизга хос бўлиши керак.