#Фиқҳий аҳкомлар
Савол: Бир кеча-кундуз ёки уч кеча-кундузнинг вақтлари маҳсини кийган вақтиданми ёки таҳорат синган вақтидан бошланадими?
Жавоб: Бу вақт таҳорат сингандан бошлаб эътиборга олинади. Мисол учун, бир киши пешин вақтида таҳорат олиб, маҳси кийса, сўнг шу таҳорати шом вақтида синса, масҳ муддати шомдан бошланади.
Савол: Ғусл вожиб бўлган кишига масҳ тортиш жоизми?
Жавоб: Йўқ, жоиз бўлмайди, балки у кишига барча аъзоларини ювганидек, оёғини ҳам ювиши фарздир.
Савол: Маҳсининг тешиклари бўлса, масҳ тортса бўладими?
Жавоб: Маҳсида оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдорда йиртиқ бўлса, масҳ тортиб бўлмайди, агар ундан кичик бўлса, жоиздир.

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг
Murodulloh domla✅