#Истинжо
Истинжо ҳожатга кирган инсоннинг тош ёки кесак билан тозаланиши. Мусулмон киши эса инсонларнинг ичида энг покизаси. У бошидан оёғигача тоза. Бу тозалик таҳорат билан, таҳорат эса истинжо билан бошланади. Ҳар бир мусулмоннинг қалби билан бирга, вужуди ҳам пок бўлиши динимизнинг буйруғи.
Таҳорат - намоз калити, намоз жаннат калити, истинжо эса таҳорат калитидир. Истинжо, яъни ҳожатдан кейин тозаланиш масаласи ҳар бир мусулмон учун жуда зарур ҳисобланади. Демак, бу иш тош, кесак ё шунга ўхшаш нарсалар воситасида бажарилади. Араб оламида кесак йўқлиги боис тош ишлатилади. Шу сабабдан Кархий «тош ишлатиш» деган маънода бу амални «истижмор» деб атади. Таҳовий «поклик исташ», «тозалаш» мазмунидаги «иститоба» сўзини қўллади. Бизда, одатда, кесак билан амалга ошириладиган бундай тозаланишга нисбатан «истинжо» сўзи қўлланади, лекин унинг ҳожатдан кейинги тозаланиш деган маънони билдиришини ҳамма ҳам билавермайди.
(Бадоеус саноеъ)

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг
Murdulloh domla✅