❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🧠2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди ➖ Манба: (ПФ-229-сон, 27.12.2024 й.);
🧠Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди ➖ Манба: (ПФ-228-сон, 27.12.2024 й.);
🧠“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ижроси таъминланади ➖ Манба: (ПҚ-455-сон, 25.12.2024 й.);
🧠Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизими жорий этилади ➖ Манба: (897-сон 27.12.2024 й.);
🧠Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш тартиби белгиланди ➖ Манба: (892-сон 27.12.2024 й.);
🧠Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кенгайтирилиши ҳамда тариф ислоҳотларининг тизимли амалга оширилиши муносабати билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ➖ Манба: (894-сон 27.12.2024 й.);
🧠Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-467-сон 31.12.2024 й.);
🧠Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.);
🧠Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади ➖ Манба: (ПҚ-462-сон, 27.12.2024 й.);
🧠Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги мониторинг қилинади ➖ Манба: Ҳукумат қарори (910-сон, 30.12.2024 й.);
@liticom_liticom