#тезкор_тадбир
Сирдарё вилоятида “Метан заправка” 5,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилди
👉 @Kunxabarlar | Расмий канал
Сирдарё вилоятида “Метан заправка” 5,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилди
Жорий йилнинг 8 февраль куни «Ўзенергоинспекция» марказий аппарати мутахассислари томонидан Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида жойлашган “П. М. Г.” МЧЖга қарашли АГТКШДА назорат тадбири ўтказилган.
Мутахассислар томонидан АГТКШнинг газ ҳисоблагичини кўздан кечиришга борилганда, шохобчанинг газ ҳисоблагичи ўрнатилган хонадан номаълум шахс қўлида ҳар хил кабеллар билан чиқиб, ушбу жойдан қочиб кетган. Шундан сўнг, газ ҳисоблагич кўздан кечирилганда ҳисоблагичнинг алоқа тармоғи (порти) узилмаганлиги кузатилиб, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги шубҳа қилиниб, ҳисоблагич конфигурацияларини текширтириш учун ечиб олиниши билдирилганда, АГТКШ раҳбарлари томонидан тўсқинлик қилинган ва ҳисоблагични ечиб олишга қаршилик кўрсатилган.
Шу вақтда кутилмаганда Сирдарё тумани ИИБ тезкор вакили келиб, «Ўзенергоинспекция» мутахассиси A.N. га тегишли автомашинани кўздан кечириб, шубҳали равишда номаълум модда топиб, воқея жойидан мутахассисни олиб кетишган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувларга кўра (АГТКШнинг видео камераларида қайд этилган лавҳаларга кўра) АГТКШ тегишли шахслар томонидан қасддан уюштирганлиги аниқланди.
Тадбир давомида, жамиятга қарашли газ ҳисоблаш ускунасини маълумотлар базасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларига асосан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 млрд 740 млн сўмни (2,2 млн м3) ташкил этган.
Аниқланган ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Прокуратура органига юборилди.
Маълумот учун: Ушбу тадбиркорлик субъектида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш такроран содир этилган бўлиб, яъни инспекция мутахассиси томонидан 2024 йилда мазкур АГТКШ раҳбарига қарашли Сирдарё вилоятида жойлашган 2 та АГТКШда («С.А.Л.» ва «М.Г.» МЧЖлар) табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаб, жами 28,3 млрд сўмлик зарар ҳисоб-китоб қилинган.
👉 @Kunxabarlar | Расмий канал