⚡️“Агробанк”нинг 3 нафар мансабдор шахси қамоққа олинди
Улар 4 миллиард сўмга яқин маблағни ўзлаштирган.
“Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақида прокуратура маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган.
👉 https://t.me/joinchat/rdkvYip3i-41YjEy