Саҳл ибн Абдуллоҳ қуйидагиларни айтади:
Чамаси уч ёшлар эдим.
Кечаси уйғониб, тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз ўқишига назар солиб турар эдим.
Бир куни тоғам менга:
"Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми?"-деди.
"Уни қандай зикр қиламан?" -дедим.
"Тилингни қимирлатмасдан қалбингда уч марта:
"Аллоҳ мен билан,
Аллоҳ менга назар солиб турибди,
Аллоҳ менинг гувоҳим" дейсан",- деди.
Мен у сўзларни бир неча кун айтдим ва тоғамга хабарини бердим.
У менга:
"Энди уларни ҳар кеча ўн бир марттадан айт", -деди.
Мен уни ҳам қилдим.
Бир муддатдан сўнг қалбимда унинг ҳаловатини сездим.
Бир муддат ўтгандан кейин тоғам менга:
"Мен сенга ўргатган нарсани ёдлаб олгинда, то қабрга киргунча уни давом қил",- деди.
Мен у ишни йиллар давомида узлуксиз қилиб бордим.
Уларнинг ҳаловатини ичимда топдим.
Сўнгра тоғам менга:
"Эй Саҳл!
Аллоҳ у билан бирга бўлган,
Унга назар солиб турган ва
Унинг устидан гувоҳ бўлган одам,
У Зотга осий бўладими?
Маъсиятдан эҳтиёт бўл!" деди.
Кейин мактабга бориб, олти-етти ёшимда Қуръонни ёд олдим.
Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган бўлдим.
Ейдиган ноним арпа нони бўлди.
Ундан кейин кечаларни бедор бўлиб, ибодат-ла ўтказадиган бўлдим".
Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса болалар тарбиясига, хусусан руҳий тарбиясига кичиклигидан аҳамият бериш унинг яхши одам бўлиб етишишида қанчалар муҳим эканини яққол кўрсатиб турибти.
➡️@kunlik_virdlar

📚"Бахтиёр оила"
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
➡️@kunlik_virdlar