Қайнотам менга гапиряпти-ю, қайнонам билан иккаласининг кўзидан ёш оқяпти. Ўша пайтда уларга мен сизлар билан қоламан ёки уйга кетаман демадим. Ўйлаб кўриш учун вақт сўрадим.
Ўйлаб кўриб, ота уйимга қайтишга қарор қилдим. Шундан сўнг турли сабаблар билан ёлғиз қолган эркаклардан совчи кела бошлади. Аммо уларнинг аксарияти қизимни ота-онамга ташлаб ёлғиз боришимни хоҳлашар, мен эса буни хоҳламасдим.
Шу тарзда икки йилча вақт ўтди, қизим беш ёшга кирди. Бу орада яна бир неча кишидан сўраб келишди, шарт ўша-ўша эди. Мен қизимдан айрилишдан кўра дунёдан тоқ ўтишга ҳам рози эдим.
Бир куни кимдир эшикни тақиллатиб қолди. Бориб очсам нотаниш киши. Уйда одам бор-йўқлигини сўради. Отам уйда дегандим, чақириб қўйишни сўради. Отам чиққач иккаласи кўчада анча вақт гаплашишди.
Отам қайтиб киргач гап бошлади:
«Қизим, бояги одам совчи экан, яқин ўртоғига сени сўраб келибди. Ўртоғини яхши одам деб мақтади. Унинг хотини вафот этган экан. Қизингни олиб боришингга ҳам қарши эмасмиш. Қўшни қишлоқдан экан, мен суриштириб кўрайми?»
Отамга бош ирғадим. Бир неча кундан кейин отам номзодни суриштириб кўрганини айтиб қолди.
«Ёши сендан қарийб йигирма ёш катта, қизини узатган, ўғлини уйлантирган экан. Катта ҳовлида ўғли ва келини билан яшаркан. Ўзи билан гаплашдим, ўртаҳол оила. Ҳовли жойи тартибли экан. «Набирангизни ўз қизимдай тарбиялайман» деб ваъда берди, нима дейсан?» деди отам.
Отамга нима деб жавоб беришимни билмай, ихтиёрим сизда дедим. Менга қизимни ўзим билан олиб боришимга қарши эмаслиги маъқул келгани учун ёшимиздаги фарққа ҳам рози эдим. Қолаверса, ёши ўттизга яқинлашиб қолган бева аёлни ёш йигит сўраб келмайди-ку.
Бир неча кундан кейин никоҳ ўқитиб мени олиб кетишди. Отам айтгандай оила анча тартибли экан. Турмуш ўртоғим ҳам яхши одам эди. Ўғли ва келинига доим яхши муносабатда бўлар, улар ҳам турмуш ўртоғимни ҳурмат қилишарди.
Шу тарзда яшай бошладик. Қизим эримнинг набиралари билан бирга ўйнар, улар янги ўртоқ, дугона топишганидан хурсанд эди.
Гарчи ошкора айтишмаса ҳам ўгай ўғлим ва келиним қизимни олиб борганимга хурсанд эмасдай туюлишарди, бироқ буни бирон марта тилларига чиқаришмаган. Аммо кейинчалик ҳақиқий башараларини кўрсатишди.
Шу тарзда анча йиллар яшадик ва қизим мактабни битирганидан сўнг унга совчилар кела бошлади. Ёши олтмишларга бориб қолган эримга қизимни ўқитайлик дея олмадим.
Ўша кезда совчилардан биронтасига розилик беришга улгурмасимиздан эрим тўсатдан тузалмас дардга чалинди. Шифокорлар у узоқ яшамаслигини айтишди.
Шундан сўнг эрим ўгай ўғлимни чақириб васият қилди.
«Ўғлим, мен ўтганимдан сўнг онанг ва синглингни қийнаб қўйманглар. Синглингга совчилар келяпти, ўзи рози бўлган йигитга узатинглар. Онангни ҳурмат қилинглар. Мабодо уларни қувиб юборишни хаёлингга ҳам келтирма. Шундай қиладиган бўлсанг зинҳор сенлардан рози бўлмайман. Банданинг ризқини банда бермайди, Худо беради. Жумладан, онанг ва синглингнинг ризқини ҳам сен эмас, Худо беради. Шундай экан, ўйлаб иш қил», деди.
Кўп ўтмай эрим вафот этди. Унинг маъракаларини ўтказиб бўлганимиздан сўнг қизим ва менинг қора кунларимиз бошланди. Ўғлим ва келиним ўтирсак ўпоқ, турсак сўпоқ дер, мақсади қизим билан мени қувиб юбориш эди.
Эрим вафотидан аввал ўғлим ва келинимга насиҳат қилаётганида нега онанг ва синглингни қувиб юборма деяпти, деб ҳайрон бўлгандим. Кейинчалик содир бўлган ишларни кўриб, эрим раҳматли ўғли ва келинини мендан яхши билар экан, деб ўйладим.
Бир куни ўгай ўғлим менга «Бўлди, отам ўтди. Энди бу ерда қиладиган ишларинг қолмади. Отангизникига кетаверсангиз ҳам бўлади» деганида унга қизимга маҳалламиздаги бир нечта хонадондан совчи келаётганини, улардан бири менга маъқул эканини, қизимни узатсам кейин ота уйимга қайтиб кетишимни айтдим.
Аммо у кўнмади. «Қизимни узатиб кетаман дейсизми? Тўйни ўтказишга пулингиз борми? Қизингизни қайси пулингизга узатасиз? Менинг пулимгами? Менда тўй ўтказиш учун пул йўқ. Қолаверса ўзимнинг ҳам қизим ва ўғлим улғайиб қолди», деди ўгай ўғлим.