Koronavirus Info ✔ | @koronavirusinfouz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Алоқа учун: @bot_askcoronauz & 71 276-49-66, 1003

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: OTM O'ZBEKISTON 🇺🇿
Ўзбекистонда коронавирус етиб бормаган жойлар

1. Сирдарё вилояти
2. Жиззах вилояти
3. Самарқанд вилояти
4. Сурхондарё вилояти
5. Қорақалпоғистон республикаси

@OLIY_TALIM_MUASSASALARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
UZ: Қандай қилиб қўлларни тўғри ювиш керак?

1-қадам. Қўлингизни оқаётган сув билан намланг.
2-қадам. Нам қўлларга етарли миқдорда совун суринг.
3-қадам. Қўлларингизни бир-бирингизга ишқалаб, юзаларини, ички қисмини, бармоқлар орасини ва тирноқ остини камида 20 сония давомида ишқаланг.
4-қадам. Қўлларингизни оқаётган сув остида яхшилаб ювинг.
5-қадам. Қўлларингизни тоза мато ёки бир марта ишлатиладиган сочиқ билан қуритинг.

@OLIY_TALIM_MUASSASALARI

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
UZ: Карантин даврида почтанинг хат тарқатиш ва шу каби хизматлари қай тартибда ишлайди?

Ушбу саволга АКТ вазири матбуот котиби Шерзод Аҳматов жавоб қайтарди

@koronavirusinfo1

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
UZ: Карантин даврида умумий ўрта таълим муассасалари ва мактабгача таълим ташкилотлари ўқувчиларига телевизион видеодарсларни етказиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

Ушбу саволга АКТ вазири матбуот котиби Шерзод Аҳматов жавоб қайтарди

@koronavirusinfo1

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди

@OLIY_TALIM_MUASSASALARI


UZ: Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган — Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

@OLIY_TALIM_MUASSASALARI

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ижтимоий масофаланиш

@OLIY_TALIM_MUASSASALARI

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Ниқобсиз кўчага чиқманг!

25 март куни соат 6:00 дан бошлаб маскасиз юриш ҳолати биринчи марта қайд этилса - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, такроран содир этилса - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади!

@OLIY_TALIM_MUASSASALARI
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


OTM O'ZBEKISTON 🇺🇿
📨 Ushbu kanalimiz orqali sizning savollaringizga qo‘ldan kelgancha javob beramiz.
Sizdan yagona vazifa kanalni yaqinlarizga tafsiya qilish.
📢 Bu rasmiy kanal emas. Lekin xabarlar 100% ishonchlidir✔

👤 Adminga murojat:
@OTM_UZ_BOT
@azim_joraqulov
https://t.me/OLIY_TALIM_MUASSASALARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйингизда қолинг. Нафақат ўзингиз, яқинларингиз ва бошқа кўплаб инсонлар саломатлиги учун ҳам бу жуда муҳим.

Манба

@koronavirusinfo1
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


❗️Тиббий ниқоб - "Маска" тақиш мажбурий

▪️ Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.

▪️ 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида - 223 000 сўм, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида - 669 000 сўм жарима қўлланилади.

👇👇
Kanalga ulanish👇

T.me/OLIY_TALIM_MUASSALARI


UZ: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна биттага ошиб, 43 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Истанбулда бўлиб қайтгани маълум бўлди.
Kanalga ulanish👇

T.me/OLIY_TALIM_MUASSALARI
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва мамлакат бўйлаб касаллик тарқалишини олдини олиш, шунингдек, мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарор билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади. Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади. 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

Тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқобларнинг танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган “тадбиркор”ларга қатъий чоралар кўрилади.

Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда, айниқса 65 ёшдан юқори ва сурункали касали бор бўлган юртдошларимизни уйидан ташқарига чиқмасликлари ва кўчага чиққанда – шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлишлари тавсия этилади.

Барча савдо ва дехқон бозорларида савдо қилиш нуқталарида касаллик профилактикаси мақсадида аҳолининг яқин масофада бўлишларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилади.

@koronavirusinfo1

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


O'zbekiston Yoshlar ittifoqi tashabbusi bilan Telegramda «Masofaviy ta'lim» kanali ochilgan bo'lib, ushbu kanal orqali ko'pgina muhim fanlardan masofadan turib ta'lim o'rganishingiz mumkin.

Ushbu kanalda ko'pgina muhim fanlardan materiallar o'rganishga juda qulay, sodda, tushunarli hamda qiziqarli tilda berib borilmoqda.

Hammasi yoshlarning masofadan turib ta'lim olishiga qulaylik tariqasida yaratilgan. Internet tezligining pastligi va internet trafik narxining qimmatligi t.me/masofatalim kanalida bilim o'rganishga ta'sir qilmaydi.

t.me/OLIY_TALIM_MUASSASALARI


UZ: Зарур маҳсулотлар ва хизматларни уйга етказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги реклама эълонлари эпидемиологик вазият барқарор бўлгунига қадар МТРК телеканалларида бепул жойлаштирилади.

Мурожаат учун телефон-телеграм:
+99897 414-44-33.

@koronavirusinfo1

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
UZ:Тошкент шаҳридаги Мирза Юсуф жоме масжиди имом-хaтиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов карантин пайтида қариндош-уруғни зиёрат қилиш фазилати ҳақида

@koronavirusinfo1
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: 21 мартдан бошлаб нималар тақиқланмоқда?

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда 21 мартдан бошлаб, бир қатор объектлар ва хизматлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Хусусан:

👉 кўнгил очар объектлар (шу жумладан, тунги клублар, дискотека);

👉 спа ва массаж салонлар;

👉чойхона ва ошхоналар (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно);

👉караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари;

👉компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари.

❗️Шунингдек, 23 мартдан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

@koronavirusinfo1
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Антибиотиклар коронавируснинг олдини олиши мумкинми?

«Йўқ. Антибиотик вирусларга қарши восита эмас. Аксинча, антибиотиклар инсон иммунитетини туширади. Шунинг учун врач тавсиясисиз турли антибиотиклар қабул қилмаслигингизни сўрайман», — Баҳром Алматов.

@koronavirusinfo1
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Коронавирус инфекциясини аниқлаш
тест-тизими ҳақида маълумот

COVID-19 инфекцияси мавжудлигини қандай аниқлаш мумкин?
Ташхис фақат ЖССТ тавсияларида қайд этилган касалликнинг эпидемиологик ва клиник таърифига жавоб берадиган ҳолатлардагина амалга оширилади. Тест Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусология лабораторияларида ўтказилади. Мустақил фойдаланиш учун тест-тизимини сотиб олиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси қандай тест-тизимини сотиб олди?
Ўзбекистон коронавирус инфекциясини аниқлаш тест-тизимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Россия Федерацияси ва Германиядан олган. Тест-тизимидаги реагентлар тўплами коронавирус инфекциясини замонавий лаборатория усулида ташхислаш имконини беради. Тўпламлар коронавирусни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган. Келгусида ЖССТ томонидан қўшимча реактивлар олиш режалаштирилмоқда.

Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест қанча вақт давом этади?
Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 5-6 соат керак бўлади.

Ҳудудларда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест-тизими мавжудми?
Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вирусология ИТИ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг вирусология лабораториялари коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест-тизими билан таъминланган.

@koronavirusinfo1
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Показано 20 последних публикаций.

19

подписчиков
Статистика канала