Бурундуқ ота ва бурундуқ она тайинлаш-миллий қадрият
Маълумки, ҳар бир миллат ва давлатнинг ўзи қадрлайдиган қадриятлар тизими мавжуд. Шу жумладан, оилада ҳам оила вакиллари қадрлайдиган ва амал қилиши керак бўлган анъана ва қоидалар бўлади ва бу нормалар оиланинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Агар мазкур қадриятлар бузилса, ёки унутилса, ёки қадрсизланса, оилада ўзаро низолар юзага келиб, оқибатда оилавий ажримлар юз бериши мумкин. Бугунги кунда жамиятимизда юз бераётган оилавий ажримларни илмий таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, бундай салбий жараён аксарият ҳолларда ёш оилаларда юз бермоқда. Биз бир йилдан беш йилгача бўлган даврни ёш оила деб қарайдиган бўлсак, худди шу даврни илмий тилда “адаптация” мослашиш даври деб атаймиз. Нега айнан шу даврда бундай салбий ҳолатлар қайд қилинмоқда? Биргаликда сабабини ахтариб кўрайлик.
Сир эмаски, ота уйида ўз яқинларининг бағрида дангасалигига ёшлик ғўрлиги деб, қайсидир истагининг албатта бугун амалга ошишини истаса оддий эркалик деб қараган ота-она бағрида 20 йил яшаган қиз, энди куёв уйига келгач, “қадамини ўйлаб босиш” жараёнини бошидан кечириши керак бўлади. Оилада ҳамма нарса янгича идиш-товоқдан тортиб, удумлару ош-таомларнинг тайёрланиши ҳам, дастурхонга тортилиш жараёни ҳам. Турган гапки, янги одамлар-қайнлар томонидан юзага келаётган вазият ҳам. Худди мана шундай кунларни биз “янги хонадонга мослашиш даври” деб атаймиз. Мана шу мослашиш даври келиннинг ҳаётида энг масъулиятли давр саналади. Худди шу даврда келин қайнларни ўз оиласи билан солиштира бошлайди. Айрим оилаларда келинлар “бизнинг оилада бундай эди”,- дея куёвнинг бошини қотириш ҳоллари ҳам юз бериши мумкин. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида мана шундай мослашиш даврида келинчакнинг қалбига оро бўлиб кирадиган бир ажойиб удум бор. Бу ҳам бўлса, бурундуқ ота ва бурундуқ она тайинланиши. Бу удум шундайки, келин туширмиш хонадон уйига келадиган келиннинг хушмуомала, пазанда, чаққон ва озода бўлишини, энг асосийси, қўшгани билан қўша қариб серфарзанд сердавлат бўлиб тинч-тотув ҳаёт кечиришини истайди. Бунинг учун эса маҳалласида, янаям тўғрироғи қариндошлари ичида худди шундай фазилатга эга инсонларни топиб ёшларнинг ҳаёти уларникига ўхшашини истаб, уларнинг дуосини оладилар ва уларни ёш оилага масъул қилиб қўядилар. Яъники, уларнинг олдидан ўтиб “Фарзандлааримизнинг ҳаёти сизларникига ўхшасин. Шу оилага сиз масъул бўлинг келинга бирингиз бурундиқ (тутинган) ота, бирингиз бурундуқ она бўлинг, илойим ҳаётлари ҳам ўзлари ҳам сизларга ўхшасин”,- деб илтимос қилишади. Турган гапки, бу ўша кишилар учун катта ҳурмат ва шараф белгиси. Агар улар рози бўлишса, тўй куни келинни машинадан тушириб олиб, келин учун алоҳида ширинликлар ёки мева-чева тортиқ қилиб улар эл олдида бу масъулиятни ўзларига олганлигини билдирадилар. Бурундуқ она келинни алоҳида меҳр билан хонасига олиб кириб алоҳида ғамхўрликлар кўрсатади. Келин ҳам бу аёлни энди қайин деб қарамайди. (Хоразмда келинлар қайнларига тиззасини тутиб эгилиб овоз чиқармай салом берадилар бурундуқ ота-онасига бу удумни қилмайди, овоз чиқариб саломлашади). Худдики, ўзининг онаси каби қарайди. Тўй расм-русумлари тугагач, бурундуқ ота ва она “қизларидан” тез-тез хабар олиб туришади. Бу инсонлар куёв тарафнинг яқинлари бўлганлиги боис бу уйда уларнинг тез-тез бўлиб туришлари келин билан кўп-кўп суҳбатлашишлари оддий ҳолат деб қаралади. Бу одатнинг энг яхши томони агар келин бу оила удумларига ўрганиш борасидами ёки қайнлар билан киришиб кета олмаслиги сабабиданми, бирор муаммога дуч келадиган бўлса, буни ота-онасига билдирмай, аввало, бурундуқ ота-онасига маслаҳат қилиши шарт бўлади. Борди-ю, келин хато қилиб ота уйига бирор кўнгилсиз гапни кўтариб боргудай бўлса, қиз тараф ҳам тўғри қудаларига эмас, энг аввало, мана шу бурундуқ ота ва онага мурожаат қилиши лозим бўлади. Кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга бўлган бурундуқ ота-она бундай ҳолларда алоҳида тадбир билан иш қўриб, вазиятни юмшатади. Икки томон қудаларнинг ҳурмати сақланиб, ораларига совуқлик тушмайди.