Янги тушган келин билан суҳбатлашдик қайнонангиз ,қайнотангиз билан гапиришмаслик қийинчилик туғдирмайдими деган саволимизга “Вой, қайнотам билан нимани гаплашаман,қайнонам билан ҳам жуда чиройли тарзда имо-ишора билан бир-биримизни тушуняпмиз,менга шуниси маъқул ”,-дейди Келинчакнинг қиёфасида ҳеч қандай норозилик аломати кўринмади.Тўғри, бу удумлар бирмунча унут бўлмоқда ,чунки бу ҳудудга бошқа ҳудудлардан келинлар келмоқда, замона зайли билан ишлайдиган келинлар қайнонасига кечикаётганлиги сабабини айтишга мажбур бўлмоқда. Лекин бу чиройли удумларни катта ёшли аёллар жуда эъзозлаб тилга оладилар. 70 ёшлардаги аёл хотирлаяпти: “....келин бўлганимга 30 йилча бўлган. Қайнотам билан алоҳида яшаймиз,бир куни қайнотамкелиб, қўлимга бир даста пул узатдилар “-Ол,қизим ўзингга кўйлак олиб кий ,энди мен билан гаплашмай юрмагин”,- дедилар ,мен эса ишора билан пулни олмаслигимни ,гапиришдан уялишимни тушунтирдим.”-Келин олдинг, қиз узатдинг энди ҳам гапиришмайсанми?”,- деганларида бош чайқадим
.Қайнотам эса кўзлари ёшланиб:”- Ота-онангга минг раҳмат ,қизим”,- деб дуо қилиб чиқиб кетдилар. 3 йилча ўтгач,қазо қилдилар .Уйласам,мендан рози кетганларини ўша дуоларида айтиб кетган эканлар”.
Битта келинчак эслаяпти:” Бир куни қайнонамнинг гапи оғир ботди. Ўзимга оғир олдим, ундай эмас, бундай деб шартта-шартта гапириб ташлагим келди. Зўрға ўзимни босиб уйимга кириб кетдим ва ўтириб йиғладим.
Эртаси куни қайнонам ишдан келиб, қизим уйдамисан, деган овозини эшитиб, яхшиям кеча қизиққонлик қилиб гапириб юбормаган эканман деб ўз-ўзимдан хурсанд бўлдим. Уч йилдан кейин иккинчи ўғлим туғилганида қайнонам тилла узук олиб кириб:”- Қизим, энди сен келиним эмас, қизимсан, энди гапирмай юрмагин”,- деганлар. Келиннинг юзлари ҳаётидан мамнунлик ҳисси билан ял-ял ёниб турган эди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак,бу одат йиллар давомида келинларга ёши улуғлар олдида овоз чиқариб гапирмасликни,бир гапдан қолишни, катталар гапини муҳокама қилмасликни, қайнларнинг юзига тик қарамасликни, катталар нима демоқчилигини ҳаракатлариданоқ илғаб олиш санъатини ўргатиб келган. Бунда келинлар агар оилага тааллуқли фикри бўлса, катталарга турмуш ўртоғи орқали етказишган.
Тўғри, бу одатни ҳаммага тадбиқ қилиш ниятимиз йўқ. Чунки хар бир вилоятнинг, хаттоки хар бир туман ва қишлоқнинг ўзига хос урф-одатлари бор. Ниятимиз, мана шу одатни неча йиллар давомида синовдан ўтган ва оиладаги ижобий муносабатларнинг бир омили бўлган ҳудудларда сақлаб ва ривожлантирсак, оилалардаги низоларни олдини олишнинг яна бир калитини топган бўлар эдик.