Kontrast fikr / Контраст фикр


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Оқ ва Қора – ҳақиқат ҳамиша ёруғлик ва зулмат орасида яшайди.
Объективлик ва ҳаққонийлик биз учун устувор. Ҳақиқат сари бирга интиламиз!
Оқ ва қора — ҳақиқатнинг икки томони.
Мурожаат учун: @Kontrastfikr_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Telegram’да энди контактдан ташқаридаги кимдир биринчи марта хабар юборганида, батафсил маълумот саҳифаси тақдим этилади.

Бунда умумий маълумот кўринишида нотаниш одамнинг телефон рақами қайси давлатга тегишли экани, Telegram’га қачондан бери кириши, исми ёки расмини қачон ўзгартиргани кабилар кўрсатилади.

Бу фирибгарликларни аниқлаш, ўзини бошқа биров деб кўрсатадиганлардан қочиш ва ким билан гаплашилаётганини тасдиқлаш имконини беради.

Шунингдек, мессенжерда контактдан ташқари одамлар хабар ёзишини пулли қилиш имкони мавжуд бўлди. Бу Telegram “юлдузчалар” орқали амалга оширилади.

✈️ @kontrast_fikr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎁 Байрамилар билан!

✈️ @kontrast_fikr


7421680.pdf
1.6Мб
‼️Сувни пулини бермасалариз, светни ўчирамиз энди!

Қонун қабул қилинди!



💰 Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фукаролик Уй-жой кодексларига, «Рақобат тўғрисида»ги ва «Электр 8a энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига каттик маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чикиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар киска хабар (SMS) оркали хабардор килинганидан кейин мазкур карздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни кабул килишни вактинчалик чеклашга каратилган хукукий нормалар белгиланишини назарда тутувчи кўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Конун чикиндиларни тўплаш ва олиб чикиш бўйича ахолига кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов интизомини мустаҳкамлашга
ҳамда аҳолининг мазкур хизматлар бўйича дебитор карздорлигини камайтиришга хизмат килади.

🔔Қонун расман эълон қилингандан сўнг 3 ойдан кейин кучга киради!

✈️ @kontrast_fikr


🚗 Туман прокурорлари ҳам туман прокуратураси "парковкаси" да сақлаб қўйган машинасида юрса қандай бўлади? Ўзи нега уйларизда сақламайсизлар ўзи шу машиналаризни?😁

✈️ @kontrast_fikr


📣 Президент топшириғи сўзсиз ижро этилади

Эндиликда барча раҳбарлар ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобилларда юришга мажбур.

Энди савол. Бюджетнинг ёки давлатнинг бир неча миллиард сўмлик маблағи эвазига сотиб олинган хизмат машиналари сотувга чиқариладими?


✈️ @kontrast_fikr


🚔🇺🇿🏎 Бош вазир хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани айтилмоқда

5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилганди.

7 март куни Бош вазир раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида эса барча раҳбарларга ушбу топшириқ ижросини сўзсиз бажариш юклатилган.

Дарвоқе, давлат раҳбарининг мазкур топшириғидан сўнг, шу кундан бошлаб Бош вазир Абдулла Арипов хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланишга ўтгани айтилмоқда.


✈️ @kontrast_fikr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐Янгиланган Конституциямиздаги ижтимоий давлат тамойилига мувофиқ, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишларни тубдан янгича ташкил этмоқдамиз. Бу борада ҳар бир маҳаллада хотин-қизларнинг ҳолати ўрганилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд 1 миллион нафар хотин-қизларимиз “Аёллар дафтари”га киритилди.

Жорий йилда уларнинг ҳар бири билан манзилли ишлаб, ногиронлиги бўлган 162 минг нафар аёлга санаторий, шифохона ва ўзлари яшаётган маҳаллада тиббий ёрдам кўрсатилади, боқувчисини йўқотган 130 минг нафар хотин-қизга моддий ёрдам берилади, яна 6 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитлари яхшиланади, меҳнатга лаёқатли ва иш излаётган опа-сингилларимиз ишга жойлаштирилади.


✈️ @kontrast_fikr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐Президент: “Аёллар соғлом бўлса – оила мустаҳкам бўлади, уларда маънавий муҳит, ишчанлик кайфияти юксалади, келажакка ишонч ортади”.

✈️ @kontrast_fikr


🕓 8 март хотин-қизларимизнинг "иккинчи" туғилган кунидек гап!

💸 Эртага нима совға беришни тушуннандирсизлар, қадрли эркаклар😁

✈️ @kontrast_fikr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️EvilLoader деган расво дастур чиқибди. У орқали фирибгарлар Telegram контактларга сохта видеолар жўнатиб уларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаяпти экан.

🔔Эҳтиёт шарт. Яқинларимизни ҳам огоҳлантириб қўяйлик!

✈️ @kontrast_fikr


📉 Мигрантларнинг пул ўтказмаларисиз Ўзбекистонда камбағаллик 17 фоизгача ошиши мумкин – Жаҳон банки


🔠🔠 Ўзбекистонлик муҳожирлар орасида Россияни танлаётганлар улуши 57 фоизгача камайган. Хориждан пул ўтказмаларининг бўлмаслиги мамлакатда камбағаллик даражасини 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошириши мумкин, дейилади Жаҳон банкининг миграцияга оид тадқиқоти хулосаларида.

✈️ @kontrast_fikr


🎓Доналд Трамп АҚШ Таълим вазирлигини бутунлай тугатиш тўғрисидаги фармонни тайёрлашни буюрди.

Унинг фикрича, бу мутлақо ортиқча ва кераксиз вазирликдир.


Биз 3 йил олдин айтилган туман "районо" ва "облоно" ларни тугатолмаяпмиз!


🇺🇿Давлат раҳбари туман ва вилоят халқ таълими бўлимларини 2022 йил танқид қилганди!

“Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.

“Раёно” ва “облоно” сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи “раёно” ва “облоно” бўлишларинг керак”, дейди давлат раҳбари.

Унинг қайд этишича, умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш учун ўртадаги поғоналар – бошқармаларни йўқ қилиш керак.

“Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.

Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида “гороно”га хўжайинлик қилиши керак.

Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, “Раёно” нима деса шуни қиламиз”, дейди Мирзиёев.

✈️ @kontrast_fikr


🌟II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Камолова Истат Шукуровна Ғиждувонвон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳам тақдирланган.


🎯 Истат опа, бу 2024 йилдаги оилавий маиший зўравонлик билан жавобгарликка тортилганлар рўйхати ва ажримлар сони. Фахр билан "медолни" кўксизга таққанизда, шу аёлларни ва етим қолган болаларни ҳам ўйлаб қўйсангиз яхши бўларди… Нима дедиз? Қўл остингиздаги хотин-қизлар масалалари бўйича қанча ходим бор? Нега уларни самарали ишлашини йўлга қўймайсиз?

✈️ @kontrast_fikr


🇺🇿 Президент Ш.Мирзиёев!

✈️ @kontrast_fikr


📌 Шахси Гулнора Каримовага бориб тақаладиган Жафарова Ҳадича Мусаевнага суд ҳукми ўқилди!

❗️Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри суди ўтган йили октябрь ойида Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган Жафарова Ҳадича Мусаевнага узил-кесил 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 27 млн 856 млн сўмлик жарима жазоларини тайинлаган ҳамда маҳкумнинг кекса ёшини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли жазога алмаштирган.

✈️ @kontrast_fikr


🇺🇿🇺🇿 Каримовнинг ишончини қозонган, Мирзиёевнинг қаҳрига учраган вазир!

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2013 йил 13 декабрь куни фармон чиқариб, Баҳодир Матлубовни Ички ишлар вазири лавозимидан бўшатиб, ўрнига Адҳамжон Аҳмедбоевни Ички ишлар вазири этиб тайинланган.

У 1962 йил 14 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1988 йилда Тошкент давлат университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган. Фаолиятини 1985 йил Тошкент шаҳридаги туманларнинг бирида инспектор лавозимидан бошлаган бўлиб, 1990-2000 йилларда Тошкент вилояти ИИБда, 2000-2004 йилларда Тошкент шаҳар ИИБда бошлиқ ўринбосари лавозимида давом эттирган.

Шунингдек, 2005-2006 йилларда Президент девони тузилмаларида, 2006 2011 йилларда Ички ишлар вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2017 йил 4 январдан 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида, шу йилнинг ноябригача эса Ўзбекистон ИИВ Академиясида ишлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллади. Давлат раҳбари парламентга мурожаати давомида Олий суд раҳбариятини танқид қилиб, Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Адҳам Аҳмедбоевнинг нима учун ишдан олинганини гапириб, уни хиёнат қилишда айблаган.

Собиқ ички ишлар вазири Аҳмедбоевнинг генераллик унвонлари қайтариб олинганини, ҳозир қаерда юрганини биласан. Сотқинлиги, хиёнатчилиги учун. ИИВ раҳбари, Ўзбекистон вазири бўла туриб, бир-икки тўдага қўшилгани учун, уни виждоним қабул қилмади - иккита генералини ҳам олиб ташладим. Генерал-лейтенантмиш!, деган президент.

Бироқ ҳозирга қадар собиқ вазир қандай тўдаларга қўшилганига доир маълумотлар очиқланмаган.

Манба: daryo.uz

✈️ @kontrast_fikr


🇺🇿 Вазир Матлубов даврида чегара қўшинлари назорати Ички ишлар вазирлиги ваколатидан олиниб, МХХ (айни кундаги Давлат хавфсизлик хизмати) назоратига ўтказилган. Баҳодир Матлубов фаолияти давомида дуч келган муаммолар ҳақида гапирганда Самарқанддаги тўполонларни ёдга олган.

1992 йил Самарқандда бир гуруҳ одамлар қўлига арматура, резина таёқ олиб қишлоқ хўжалиги университетидан бошлаб йўл юзидаги кўзига кўринган деразаларни синдириб кетишди. Биз бориб уларни қуршаб олдик. Батальон ходимлари қуролларни тортиб олишди, қўлга тушганини автобусга солиб олиб кетдик. Кўп ўтмай бу ҳол яна такрорланди.

Регистондаги "Мўъжиза" концерт залида бир қўшиқчи концерт қўйди. Учинчи кун жанжал чиқди. Аксари қишлоқ хўжалиги институти талабалари бўлган. Улар нима талаб қилаётганини ўзи ҳам тушунмаган, чунки талабалар бунақа катта жанжал пайдо қилолмайди. Уларнинг четдаги домлалари ташкилотчи бўлган. Кейин уларни қўлга олиш учун куч ишлатишга мажбур бўлдик, чунки бошқачасига тинчитиб бўлмасди.

Шунда талабалардан баъзилари касалхонага тушган. Мен шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи эдим. Талабалар тинчиши учун 10-15 нафар милиция ходимини қамаш кераклигини айтишди. Улар менинг командамни бажарган, мен жавоб бераман, бугун иккита милицияни қамасангиз, қолган ходимлар айтганингизни қилмай қўяди, дедим. Гапингга жавоб берасанми, дейишди. Жавоб бераман, дедим. Шундай қилиб қийин вазиятдан чиқиб кетганмиз,-дейди собиқ ички ишлар вазири.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Баҳодир Матлубов 2013 йил нафақага кетгач, 2016 йил декабрь ойида яна давлат хизматига қайтди. Kun.uz нашри у ИИВ Академияси раҳбарлигига тайинланганини маълум қилди.

✈️ @kontrast_fikr


‼️Шуҳрат Қурбонов «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ (Humo) бошқаруви раиси лавозимидан кетди.

✈️@kontrast_fikr


👍Президентимиз Тошлоқ туманидаги кекса онахонни мисол қилиб кўрсатибди. Аёл киши бўлиб 50 га яқин оилани даромадли қилибди.

🎙 Мени маҳалламдаги "картожник чоллар" кеча маҳаллада кимни уйида жанжал бўлди, ким ажрашяпти, шуларни ғийбатидан бўшамайди. Суф-е унақаларга!

➡️Постларимизни маҳалла ходимларига юбориб қўйинг. Президент ажратаётган ёрдамларни улар ҳам билсин! Ёрдам сўраб борсангиз ўзини ҳеч нарсани билмагандек тутади.

✈️ @kontrast_fikr


❗️Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади

✈️ @kontrast_fikr

Показано 20 последних публикаций.