Ассалому алейкум, ҳурматли админ! Komporuz канали обуначилари томонидан кўтарилаётган муаммоларни мутасадди ташкилотларга етказилишида, муаммоларга реакция қилиниб қисқа фурсатда бартараф этилаётган холатларни кўриб мурожаат қилмоқдаман! Мен, Андижон вилоят Андижон туман Қурама МФЙ Серфайз кўчасида истиқомат қиламан. Махалламиз ҳудудида, ер ости зах сувларни чиқариб юбориш мақсадида, тахминан 1991 йилларда закан ковланган (узунлиги 300 метр атрофида). Бугунги кунда 1 метр ер остида доимий силқинди сув мавжуд. Агар юқоридаги закан ўз вақтида ковланиб турса, силқинди сув закан чуқурлиги баробарида пасаяди. Бу эса қурилган бино-иншоотлар конструкция бикирлигини бир неча йилга ошириб, бино-иншоотларни дарз кетиши, фундаментлари ёрилишини олдини олар эди.
Мазкур заканни ковлаш ишларини амалга ошириш учун Андижон вилоят ҳокимлиги НОРИН-ҚОРАДАРЁ ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ ҲАВЗА БОШҚАРМАСИ масъул. Илтимос масъуллар мазкур заканни ковлашда амалий ёрдам берилар барака топгурлар.
@komporuz