Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кучли мураббий истеъфо берибди ва тўғри қилибди. Ахир қанча чидаш мумкин бундай ҳолатга? Буни тушуниш учун бироз тарихга қайтамиз...
Николо Макиавелли ёзади: Чезаре Боржиа отаси Папа Александр VI вафотидан кейин ҳамма нарсани ҳисобга олган ҳолда режа қилади. Ишончли одамлар орқали кардиналларга босим ўтказиб, ўзига тегишли одамни Папанинг итоаткор давомчиси сифатида сайлатди. Романия ва Папа ҳудудининг барча асосий қалъалари назорат остида эди. Барча душманлар ўлдирилган ёки сургунда. Аммо, доно Чезаре бир нарсани ҳисобга олмаганди - заҳарлангандан кейин ўлим тўшагида ётиб, уч ой даволаниш пайтида барча кучини йўқотади ва мағлуб бўлади.
Евро-2016 Антонио Конте. Белгия ва Испанияга қарши ўйинлар дурдона эди, улар ҳалигача тактика бўйича конференцияларда синчковлик билан таҳлил қилинади. Чорак финалда эса Пароло, Дармиан, Джиаккерини ва Стурародан ташкил топган Италия Контенинг ақл-заковатидан илҳомланиб, жаҳон чемпионлари билан тенг кураш олиб борди. Ва у ғалаба қозонишга жуда яқин эди. Антонио футбол илмига кўра ҳаракат қилди: пеналтилар сериясида у янги кучи бор ҳужумчини қўйди. Лекин Конте ҳамма нарсани ҳисобга олганмиди? У фақат бир нарсани - пеналти тепувчилар орасида иккита овсар бўлишини олдиндан била олмасди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасига ким мураббий бўлишининг аҳамияти йўқ! Чунки, унинг атрофида, майдонда ва майдон ташқарисида 7-8 та, балки ундан ҳам кўпроқ, тўғридан-тўғри ўйинга таъсир қиладиган овсарлар бўлади...