#парча
- Эрнст, - дейди онам секин, анчадан бери айтмоқчи бўлиб юрувдим ўзи: сен жудаям ўзгариб кетибсан, асабийсан.
Ҳа, дея ўйлайман, жудаям ўзгардим. Ниманиям билардингиз мен ҳақимда, онажон? Қўй оғзидан чўп олмаган, хаёлпараст болакайдан фақат хотиралар қолган. Сўнгги йиллар борасида сиз ҳеч қачон мендан ҳеч нимани билолмайсиз. Аслида, нималар бўлганини, аччиқ ҳақиқат ўғлингизни кимга айлантириб қўйганини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Башарти, биргина қўпол сўздан қалтираётган бўлсангиз, ўша сўз мен ҳақимдаги тасаввурларингизни ағдар-тўнтар қилиб юборса, демак, хакикатнинг юздан бири ҳам юрагингизни чилпарчин қилиши мумкин экан.
Эрих Мария Ремаркнинг "Ортга йўл" асаридан