Британ тарихчиси ва ёзувчиси Ян Мортимер ёзади: "Мен китобларни шунчаки бўш вақтни ўтказиш ва роҳатланиш учун ўқимайман. Мен доим ниманидир ўрганиш учун ўқийман. Эрталаб уйғониб кунлик лойиҳаларимга, режаларимга қарайман. Қандай тушунарсиз мавзуларга дуч келсам шу соҳада китобларни топиб ўқишга киришаман. Режаларим олдинга юриши учун қайси мавзуни билишим керак бўлса шу соҳадан китобларни ўқийман"
Бу яхши фикр аслида. Кўпчилик нима мавзуда китоб ўқишни билмай юради. Бадиий китоблар ку майли, аммо бирон мавзудаги, илмий китобларни танлашга қийналади. Иложи бўлса одам кун давомида ўзига учраган нотаниш тушунчалар, мавзуларни ёзиб бориши керак. Дейлик бир неча кун, ҳафта давомида. Кейин энг кўп учраган нотаниш мавзуга бағишланган китобни қидириш ва ўқишга ўтириш мумкин. Одам ўзи қизиққан йўналишдаги китобларни ўқиши яхши. Аммо ҳали ўзи унчалик билмайдиган аммо ўрганиши лозим бўлган билимларни, мавзуларни биринчи даражада ўргангани мақсадга мувофиқ. Бу ҳам мутолаа учун китобни танлашнинг бир усули.
👉@kitoblog👈