Кино ва вино


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Видео и фильмы


Барча соҳалар бўйича эксперт
+18
@ksazxn

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Видео и фильмы
Статистика
Фильтр публикаций


2025 йилга режалар:

1. Канални номини ва форматни ўзгартириш (бошқа сўкинмаслик).
2. Камида 100 км шимолий-ғарбга кўчиб кетиш.
3. Олтин балиқча топиб олиш.


Клаус дунёдаги энг зўр мультфильм.

Ушбу фильмда нафақат байрамона кайфият бор, балки инсонларни, айниқса болаларни яхши бола бўлишга ундайдиган меҳрибон пропаганда ётибди. У шунчаки эмас, балки ўта сифатли ва добрый тарзда жойданган фильмга. Уни табассумсиз, уни ёмон кайфият билан кўриш имконсиз.

Агар ичингизда ушбу мультфильмни кўрмаганлар бўлса, сизларга ҳавасим келди, уни ҳозироқ кўришингиз мумкин. Бу ишни бутун оила даврасида қилиш мумкин ва ундан бир дунё меҳр-мухаббатни оласиз.

Қушдек енгил бўлинг ва бир нарса деган фильмларни эмас, айнан мана шу мультфильмни ҳар йили Янги йил куни кўришни тавсия қиламан.

Қорбободан қўрқадиганларга эса шунчаки раҳмим келади. Сиз қорбобо тимсолидаги жуда кўп инсонийлик ҳислатларни ўзида жамлаган ва буни тарғиб қилувчи образдан қўрқаяпсиз. Ишонч билан айтишим мумкин, ундан қўрқувчи ва уни инкор қилувчи ғояларни тарғиб қилаётганлар аслида замонамизнинг ёвуз қаҳрамонлари.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
У: футбол қанақадир йигирмата аҳмоқнинг тўп ортидан югуриши!

Йигирмата аҳмоқнинг тўп ортидан югуриши:


Кеча Дудни хитойшунос мутахассис билан суҳбатини кўриб мазза қилдим. Ундан ҳали жуда кўп мисоллар келтирсам керак. Ҳозир эса биринчиси.

Дуднинг (сўзлар ўзгарган бўлиши мумкин, лекин гапнинг маъноси ўзгармаган) “Хитой учун АҚШ қанчалик муҳим? Нега улар АҚШдан воз кечиб Россия билан тўлақонли иттифоқчи бўлишга шошилмаяпти?” деган маънодаги саволига, меҳмон “Мана бу ортимизда турган банк биноси Хитойнинг энг йирик банкларидан бири (энг йириги эмас) Bank of China (иккинчи расм). Ҳудди шу банкнинг Москвадаги филиалини кўр (биринчи расм). Энди тасаввур қил, Хитойликлар қайси бинони ташландиқ бинога айлантиришга рози бўлиши мумкин?” деган маънода жавоб берди.

Бу ерда гап фақат бинода эмас, бу ерда ўша биноларнинг ичидагилар томонидан амалга ошириладиган миллиардлаб долларлик операциялар ҳақида. Шундай экан, орангизда ҳали ҳам Хитой АҚШдан воз кечиб руслар билан дўст бўлади деб ўйлаётганлар бўлса, тепадаги расмларга боқишини маслаҳат бераман. Бу битта ва жуда оддий мисол ва бунақа мисоллар юзлаб топилади.


Яна бир йилингни ўша нарсалар учун сарфлама.

Янги мақсадлар қўй, улар сари интил, янги муаммоларга дуч кел, янги одамларни учрат, эски ва сени қаритаётган нарсалардан воз кеч. Яхши одам бўлишинг шарт эмас, муҳими ёмон одам бўлма. Ўз принципларингга содиқ қол. Ҳаётингни ўзгартириб юборишга қодир инсонларни учрат. Ижтимоий тармоқларга камроқ кир ва манипуляциядан узоқроқ юр. Ота-онанг тақдирингни тўлалигича белгилаб беришига йўл қўйма ва шу ўринда улардан кўп ҳам хафа бўлма, улар ҳам биринчи марта ота-она бўлишган.

Хуллас, қисқа қилиб айтганда, ҳамма ўзи истагандек яшасин Янги йилда ва ўша истаклари бировга зарар келтирмаса бўлгани.

Байраминглар билан.


Жоан Роулингдан база

Кўпчиликнинг хабари бўлса керак, Гарри Поттер асарлари муаллифи ҳисобланган Жоун Роулинг ўзининг ЛГБТ борасидаги кескин фикрлари билан ҳам машҳур ҳисобланади. Опа ўзининг фикрлари сабабли бир неча бор “запрет”га тушган, қанақадир потенциал миллионлардан ҳомийлик шартномаларини бекор қилиниши ва шунга ўхшаган сабаблар туфайли айрилган. Бироқ опа ўз ғояларини доим ҳимоя қилиб келган ва доим очиқча гапира олган.

Эсимда, 2-3 йил аввал Гарри Поттер франшизасининг туғилган куни муносабати билан суратга олинган махсус фильмга асар муаллифи бўлишига қарамай чақирилмаган эди (абсурд қанақа бўлишига мисол қилиб кўрсатсак бўладиган воқеа бу).

Хуллас опа куни кеча твиттерда радикал ЛГБТ тарғиботчисини бир твит билан кўмиб қўйибди. Радикал хейтер Жоандан трансгендер болалардан қўрқишни бас қилишини сўраган. Бунга опанинг жавоби бундай янграган:

Ҳеч қанақа трансгендер-болалар йўқ. “Ҳеч қайси бола нотўғри танада туғилмайди”. Шунчаки сизга ўхшаган, якунда лоботамия ва ёлғон хотира синдромининг биргаликда келтирадиган зараридан ҳам кўпроқ зарар келтирадиган ғояларга бўлган ишончини тасдиқлаш учун вояга етмаганларнинг соғлиғини қурбон қиладиган кимсалар бор.


Ўз вақтида Ғарбнинг ақлдан озганига мисол тариқасидан Жоан Роулингни “запрет”га тушганини мисол қилиб келтирган Путинга ҳам опа мукаммал жавоб қайтарганди.

Бекор қилиш маданияти (cancel
culture)
ҳақида ҳамма гапирса ҳам тинч аҳоли вакилларини ўлдирадиган, ўз рақобатчиларини заҳарлаш ва қамоққа ташлаш билан шуғулланадиганлар гапирмасин.


Опа - топ!


Кетган вақтингларга ачинсанглар, мен “Латте омили” китобини ўқиганимни эслаб овунишинглар мумкин.

Билмадим, бестселлер сўзини бунчалик хўрланганини ҳеч қачон гувоҳи бўлмаганман менимча.

Бойиш сирини ўргатадиган китоб, Америка пенсия тизимидаги 401 к имтиёзини пропаганда қилиш учун ёзилган ва бунақа тизим ишламайдиган жойларда бу китобни ўқиш умуман хато. (Масалан бизда)

Муаллифлар ғояларини яхшироқ етиб бориши учун асарда бадиий қаҳрамонларни яратишган ва улар шунчалик мўрт яратилганки, агар улар суратга олинганида ўзбекча теленовелладан савия жиҳатида баланд бўла олмасди.

Бой бўлмоқчи бўлган одам бу китобда ёзилган нарсаларни усиз ҳам билади. Бу ҳудди кунига 100$ дан пул йиғсанг ой охирида 3000 пулинг бўлади деган мотиваторнинг гапларини ёзма шаклига ўхшайди.

Балки сенга бунақа жанр ёқмас дейишларинг мумкин, лекин мен “Атом одатлар”ни ўқиб шунчаки мазза қилдим ва қаттиқ таъсирландим. Бор-йўғи уларга амал қилиш қолди, бўлди:)

Китобни Америкада яшайдиган ўзбеклардан бошқа ҳеч кимга тавсия қилмайман.


Айтишларига қараганда, эртага Украинадаги урушни тугатиш бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда экан.

2025 йил 2024 дан яхшироқ бўлишига умид уйғонди.


Аттракционга турмуш ўртоғимми чиқариб юбориб ўзим пастда уни сумкасини мардонавор тарзда кўтариб турибману ўйлаяпман, бўқ бормиди ёшликда “Пункт назначения”ни қайта-қайта кўриб?


Америкада полициячилар хитойликни исмини сўрашгач уни калтаклашибди.

“Тизимга нисбатан ишончимни йўқотдим” деб эътироз билдирибди жабрдийда Фак Ю.


Шу байрамона депрессия деган нарса ҳеч ёқмайди. Ҳамма байрам қилиш билан овора, сен ўзингни бегонадай ҳис қилаверасан, ёлғиз қолгинг келаверади. Уйда ўтириб уйга кетгинг келадимией. Катта бўлсак ўтиб кетар бу нарсаларам.


Ҳозир потенциал маньяк ҳақидаги кинони кўриб бир нарса эсимга тушиб кетди. Тарантинонинг “Однажды… в Голливуде” китобида актёр Рик Далтон ва унинг каскадёри Клифф Бут ўртсидаги бир суҳбат бўлади.

Актёр ўзининг каскадёри, Вьетнам уруши фахрийсидан одам ўлдирганда нимани ҳис қилиш мумкинлигини сўрайди. Бу унга ўз фильмларидаги образларини янада табиий чиқиши учун кераклигини айтади. Ўшанда Клифф унга ажойиб маслаҳат беради.

Битта катта чўчқа билан битта хонада ёлғиз қол ва уни ўлдир. Уни ўзингга бўйсунтириб, уни устидан назоратни қўлга ол. Жангда енгиб бўлгач юрагига пичоқни тиқ. Сен фақатгина ўшанда бу нарсани ҳис қила оласан. Унгача бировлардан эшитганинг билан бу ҳисни тасаввур қилолмайсан. Қучоғингда жон бераётган ҳайвонни жони чиқишини ҳис қиласан. Одам ўлдириш ҳам шунақа нарса. Сен уни тирик қолиш учун типирчилашини, қўрқувини, яшашга бўлган интилишини сўниб боришини ўз танангда ҳис қиласан. Барчасини тушуниб етасан.

Албатта Рик бу ишни қилмайди. Бу ишни қилиш учун оворагарчиликларни баҳона қилади. Аслида эса бу нарса унинг қўлидан келмасди. У чўчқани ўлдира олмаган бўларди.

Биз кунда-кунора медиада кўриб, эшитиб одам ўлдиришларини одатий ҳолдай қабул қилишга ўрганиб қолдик. Аслида бу жуда катта жасоратни талаб қиладиган иш. Режалаштириб одам ўлдириш учун инсон руҳий томонлама носоғлом бўлиши керак. Соғ одамларни қўлидан бу иш келмайди. Капотенинг “Хладнокровное убийство” асарида тарифланганидек, ундай инсонларни кўзларига қарасанг у ерда бўшлиқни кўрасан. Ундай одамлар ҳеч нарсани ҳис қилишмайди. Улар носоғлом.

Шундай экан, Декстер или Ганнибал Лекторлар ҳақидаги фильмларни кўриб, уларни таъсирида “қанақа бўларкан” деб ўйлаб юрган бўлсанг, сенга ёмон хабарим бор — сен буни қила олмайсан. Бу учун табиатан бошқача одам бўлишинг керак. Одамлар унақа одамларни ёмон одамлар деб аташади. Менимча улар ҳиссиз одамлар. Мабодо, адашиб қилиб қўйсанг ҳам Раскольниковга ўхшаб бутун умр виждон азоби билан яшайсан. Бу ҳам сир бой бермаган тақдирингда рўй бериши мумкин. Қиссадан-хисса ичингдаги мини-маньякча уйғонмоқчи бўлаётган бўлса ва у сени тинч қўймаётган бўлса, Клифф Бут айтганидек уни чўчқани рўпарасига қўй. Ишонаман уни фикрини ўзгартириш учун шунинг ўзи ҳам етарли.


Окей, коньяк ичмаймиз.

Арақ ичамиз


Ҳисларимни айтишдан кўра уларни гиф/стикерлар орқали ифодалаб беришим осон экан ўйлаб қарасам


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Настроение: қорбобо


Янги йилни ҳеч бўлмаганда корпоративлар учун яхши кўрсанг арзийди.


Болаларини бошланғич мактабдалигидаёқ ва ҳатто боғча пайтиданоқ турли спорт тўгараклари ва репетиторларга берадиган ота-оналарни, болаларини болалигини ўғирлагани учун судга бериш керак.


Ўзбекистонликлар фаластинлик етим болаларни асраб олишмоқчи бўлишяпти экан.

Бу хабарни ўқиган Ўзбекистондаги детдомлардаги минглаб болалар: ну да, ну да, пошли мы нахер.


Мандаринли букетни ўйлаб топган эркакка иқтисодиёт йўналишида нобел мукофотини бериш керак


Синфдошлари билан бирор жойда ўтириб қолсак маданиятни амбассадорига айланволаман.

Худди ўша маданият амбассадорининг энг суюкли қўшиқлари:

Показано 20 последних публикаций.