#таъзия
Бугун, Ўзбекистон халқ артисти, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳибаси, таниқли кино ва театр актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси марҳуманинг барча яқинлари ва бутун ижод аҳлига чуқур таъзия изҳор қилади.
Маълумот учун, актриса ижоди давомида “Масхарабоз”, “Севгинатор 1, 2”, “Эр бермоқ - жон бермоқ”, “Чашма”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Фидоийлар”, “Пойга”, “Мафтун бўлдим”, “Элпарвар”, “Сеҳрли қалпоқча 1, 2”, “Ҳоким бува” каби кўплаб фильмлардаги роллари орқали томошабин меҳрини қозонган.