«Перевод» бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2023/2024 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.
Жадвалдан кўриш мумкинки, ўтган йилги ўтиш баллари билан деярли фарқ йўқ. Фақат 2 та йўналишда ўзгариш бўлган:
🔻 Ветеринария — 60 балл (ўтган йили 80 балл эди);
🔺 Транспорт хизмати — 104 балл (ўтган йили 94 балл эди).
Юқоридаги ўтиш баллари қуйидагиларга тааллуқли:
1️⃣ хориждаги ОТМлардан юртимиздаги давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга;
2️⃣ юртимиздаги нодавлат ОТМлар ҳамда хорижий ОТМларнинг филиалларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга.
Ўқишни кўчиришда ўтиш балларини ўтган йилги кириш имтиҳонларидаги ўтиш баллари билан тенглаштиришга оид таклиф бу йил ҳам қабул қилинмабди. Менимча, бундай қилинса, «каша» бўлиб кетади, яхшиси умумийроқ ва тушунарлироқ ягона балл белгилай қолайлик, дейишган бўлса керак.
ЭСЛАТМА: Aризалар 15 июльдан онлайн қабул қилинади.