Россиянинг бугунги олиб бораётган очиқ ва намойишкорона зулмига кўз, онг ўрганиб бўлди. Менда бугунги рус миллатига нафрат йўқ. Биламан, умидим бор, Исроилда ҳам, Россияда ҳам ўз ҳукуматининг ишларига қарши кайфиятли одамлар етарлича. Бироқ келаётган икки декададан сўнг бугунги қарши томонга нисбатан нафрат ва душманона кайфиятда тарбияланаётган болалар улғайади, етилади. Ана шу даврга келиб бу давлатга мансуб одамларнинг жуда катта қисми жоҳилга айланишидан қўрқаман.