* Менинг ҳам Ватан ҳақида ёзгим келди!
Ватан ҳақида ёзай десам, тилим бошқача сўзлай бошлади.
Қишлоғимнинг шевасида сўзлар келди тилимга!
Киндик қоним томган ер ҳақида киндик қони томган ернинг шевасидагина ёза олар эканман...
Эна жер
Каримберди Тўрамурод
Тушларимга кириб чиқар энам мени тувған жер,
Шу энамди кўз жашлари ҳар жайини жувған жер.
Отидан тушмаган отам, жовға қўл қўшмаған отам,
Ўттиздан ошмаған отам, жовларини қувған жер.
Жовға омад берди Худо, эркимиздан қилди жудо,
Вўзимиздан чиққан бало вўзимизди бувған жер.
Жерди муқаддас демишлар, шу жерди деб жон бермишлар,
Эр жигитлар, Алпомишлар сўнг маконин товған жер.
Тушларимга кириб чиқар, қирда отлар човған жер,
Тизза бўйи қорлар жовған, ҳамал жомғир жовған жер.
Қулоқ солсам, ичи тўла дурду-ҳасрат, овған жер...