* Бир-бир шеър ёзиб қоламан...
Ўзи мен Ҳаққуш Ҳақ деганда бир шеър ёзаман, аммо шундай дамлар бўлади-ки, шеър ёзмасанг бўлмайди-да...
Яхшики сен борсан...
Каримберди Тўрамурод
Қачон юрагимда тонглар отарди,
Руҳимда оғриқлар қачон кетарди,
Азизам, агар сен келмаганингда,
Билмадим ёлғизлик қачон битарди?
Кулиб кириб келдинг, ҳур бўлиб келдинг,
Кечамни ёритган нур бўлиб келдинг,
Сени узоқ кутдим, интизор кутдим,
Сен менга асралган дур бўлиб келдинг.
Сен келдинг, танамга мадор ҳам қайтди,
Қаддимни кўтардинг, виқор ҳам қайтди.
Қалбимда чечаклар қийғос гуллади,
Тийрамоҳ боғимга баҳор ҳам қайтди.
Сен ўзинг чечаксан, ўзинг баҳорсан,
Дунёда тенги йўқ ноёб ифорсан.
Аслида, мен энди яшай бошладим,
Яхши-ки сен келдинг, яхши-ки борсан!
Ўзи мен Ҳаққуш Ҳақ деганда бир шеър ёзаман, аммо шундай дамлар бўлади-ки, шеър ёзмасанг бўлмайди-да...
Яхшики сен борсан...
Каримберди Тўрамурод
Қачон юрагимда тонглар отарди,
Руҳимда оғриқлар қачон кетарди,
Азизам, агар сен келмаганингда,
Билмадим ёлғизлик қачон битарди?
Кулиб кириб келдинг, ҳур бўлиб келдинг,
Кечамни ёритган нур бўлиб келдинг,
Сени узоқ кутдим, интизор кутдим,
Сен менга асралган дур бўлиб келдинг.
Сен келдинг, танамга мадор ҳам қайтди,
Қаддимни кўтардинг, виқор ҳам қайтди.
Қалбимда чечаклар қийғос гуллади,
Тийрамоҳ боғимга баҳор ҳам қайтди.
Сен ўзинг чечаксан, ўзинг баҳорсан,
Дунёда тенги йўқ ноёб ифорсан.
Аслида, мен энди яшай бошладим,
Яхши-ки сен келдинг, яхши-ки борсан!