Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қандай даволанади?
(Давоми)
Мутахассисларимизнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда коронавирус ташхиси билан рўйхатга олинаётган беморларда касаллик аввалги штамларга нисбатан бирмунча енгил ўтмоқда.
— Бундай юртдошларимиздан бир қисми уй шароитида даво муолажаларини олишлари мумкин, —
дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов. — Фақат амбулатор тарзда даволанувчи аҳоли қатлами ҳудудий оилавий поликлиникаларда оилавий шифокор ҳамда ЛОР мутахассис назоратида бўлишлари шарт.
Одатда бундай беморларга қуйидагилар тавсия этилади:
🫖 кўпроқ суюқлик ичиш (суткасига 4-5 литр ҳажмда),
🧫 томоқни тез-тез махсус антисептик воситалар билан чайиш,
💊 вирусга қарши ва антиоксидант дорилар ҳамда Д ва С витаминлари, Цинк препаратларини қабул қилиш,
⛔️ уй шароитида изоляция ва чекловчи тартибга риоя этиш,
😷 тиббий ниқобдан фойдаланиш,
🚫 антибиотик, гормон препаратлари ҳамда томчи дори воситаларидан мақсадсиз фойдаланмаслик талаб этилади.
Касалликдан қандай ҳимоланиш лозим? Бу борада мутахассисларнинг тавсияси қуйидагича:
💉аввало, барча аҳоли қатлами коронавирусга қарши бустер доза билан эмланиши лозим;
🚿 шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, хусусан, қўлларни яхшилаб ювиш, махсус антисептик воситалардан фойдаланиш, томоқ ва бурунни тез-тез чайиш талаб этилади;
😷 ёпиқ бинолар ва жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланиш зарур;
🙅🏻♂️ касалликнинг илк аломатлари ёки ЎРВИ белгилари намоён бўлиши билан атрофдагилар билан мулоқотни чеклаш ҳамда ҳудудий оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиш керак;
‼️ коронавирус аниқланган ҳолатда уй шароитида турли дори препаратлари (антибиотик, гормон ва томир ичига юбориладиган томчи дорилар)ни мақсадсиз қабул қилмаслик шарт.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.