Меҳрибон ва фидокор РШТЁИМ Бухоро филиали шифокорларига!
Сизларга чуқур миннатдорчилигимни билдириб, самимий ташаккурномамни йўлламоқчиман. Сизнинг машаққатли ва шарафли меҳнатингиз, беморларга кўрсатаётган ғамхўрлигингиз ва юксак касбий маҳоратингиз биз учун бебаҳодир.
Оғир дамларда бизга далда бўлиб, саломатлигимизни тиклаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётганингиз учун чин дилдан ташаккур! Сизнинг саъй-ҳаракатингиз туфайли кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақланиб қолмоқда ва улар соғлом ҳаётга қайтиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, оилавий хотиржамлик ва касбий ютуқлар тилайман! Меҳнатингиз ҳамиша қадрли бўлсин!
Шерзод КАМОЛОВ
BUKHARA NEWS
Telegram |
Youtube |
Facebook |
Instagram