УНУТИШ
Сизни унутишни эплай олмадим.
Гарчи унутмоққа ичганман қасам.
Гарчи чиқмагансиз ёдимдан бир дам,
Аммо ҳаракатдан мудом толмадим,
Лек сизни бир лаҳза унутолмадим.
Кўп совуқ боғларни кездим саросар,
Соғиниб изладим изларингизни.
Юлиб отолмадим ишонинг гўзал
Кўзимга қадалган кўзларингизни.
Аросат йўлларда алёр тингладим,
Лолалар учради қирмиз, қонбағир.
Йиғладим — бир буюк иқрор англадим,
Унутмоқлик экан ўлимдан оғир.
Катта гапирдимми? — ё катта кетиб,
Изимдан саволлар юрар сўроқлаб.
Энди қовриляпман изтироб ютиб,
Қўлимдан келмаган ишга бел боғлаб.
Армонлар аллалар сочимни силаб,
Бир текис ўтмоқда қиш, баҳор, кузак.
Кунда исён қилиб, кунда аразлаб,
Топиб берасан деб қўймайди юрак.
Англадим — иқрорим жонимга қасддир,
Азобда ўртанмоқ тақдири азал.
Бу севги шунчаки севги эмасдир,
Менинг юрагимга қўйилган ҳайкал.
Оҳ урсам оҳимдан ўрлар тутунлар,
Кўксимда юракдек уриб турасиз.
Кундузлар хаёлим банд этиб, тунлар
Юлдузли осмондан кулиб турасиз.
Жимгина юрибман, яшашга яраб,
Қалбни кемирсада пинҳон айрилиқ.
Менку унутишдан тополмадим наф,
Сизчи бахтлимиз мендан айрилиб?
Сизни унутишни эплай олмадим,
Ва лек унутмоққа ичгандим қасам...
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
https://t.me/kamoliddinshukur1
Сизни унутишни эплай олмадим.
Гарчи унутмоққа ичганман қасам.
Гарчи чиқмагансиз ёдимдан бир дам,
Аммо ҳаракатдан мудом толмадим,
Лек сизни бир лаҳза унутолмадим.
Кўп совуқ боғларни кездим саросар,
Соғиниб изладим изларингизни.
Юлиб отолмадим ишонинг гўзал
Кўзимга қадалган кўзларингизни.
Аросат йўлларда алёр тингладим,
Лолалар учради қирмиз, қонбағир.
Йиғладим — бир буюк иқрор англадим,
Унутмоқлик экан ўлимдан оғир.
Катта гапирдимми? — ё катта кетиб,
Изимдан саволлар юрар сўроқлаб.
Энди қовриляпман изтироб ютиб,
Қўлимдан келмаган ишга бел боғлаб.
Армонлар аллалар сочимни силаб,
Бир текис ўтмоқда қиш, баҳор, кузак.
Кунда исён қилиб, кунда аразлаб,
Топиб берасан деб қўймайди юрак.
Англадим — иқрорим жонимга қасддир,
Азобда ўртанмоқ тақдири азал.
Бу севги шунчаки севги эмасдир,
Менинг юрагимга қўйилган ҳайкал.
Оҳ урсам оҳимдан ўрлар тутунлар,
Кўксимда юракдек уриб турасиз.
Кундузлар хаёлим банд этиб, тунлар
Юлдузли осмондан кулиб турасиз.
Жимгина юрибман, яшашга яраб,
Қалбни кемирсада пинҳон айрилиқ.
Менку унутишдан тополмадим наф,
Сизчи бахтлимиз мендан айрилиб?
Сизни унутишни эплай олмадим,
Ва лек унутмоққа ичгандим қасам...
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
https://t.me/kamoliddinshukur1