Ошиқлик...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Сизни кўрмасдан чин юракдан севган умматингиз мен эдим Саидим..
Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ер остида эканлар мен ер устида юра олмаяпман..
Админ билан боғланиш учун
@Allohning_zikri_mening_jonimdir

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Интизор бўлиб кутишдан олган таълимим шу бўлдики, Роббимнинг раҳматидан бошқа нарса озор!

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


Чорасизлик нима биласизми..?
Қалбнинг қанот чиқариб етиб борган жойига тананинг бора олмаслигидир...

Шамс Табризий..

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


Ишқий қиссаларнинг барчаси рўё,
Менимча севги деб хеч ким ўлмаган,
Лекин яралгандан бери бу дунё,
Сени соғинишдек азоб бўлмаган!

Сохта маддохликнинг бари беҳуда,
Хамма хам дардингни кўрмайди бахам,
Қошингни чимириб қараганингда,
Ёқимли манглайинг чизиқларихам!

Қанчалар қадирдон бу янги нигоҳ,
Кўрдимми кўксимга мехр тўлади,
Исмингни хотирдан чиқариш гуноҳ,
Хатто суратингни севса бўлади!

t.me/Jonim/_fido_yo_Rasululloh


Баъзан соғинч ҳудди аёз каби жон-жонингдан ўтиб кетади..

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


Кўз ёшлари қалбдаги сўзлардир!

Нутқ қилишга тилнинг, бардош ила кўтаришга қалбнинг қурби етмагач.

У кўзлардан отилиб чиқади.

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


Эй Севгилим!
Сенга ёзганларимни кўрганлар,
Сени бир суратдан иборат диб ўйлайдилар...

Аммо билмайдилар ки, бу Ишқда ҳич бир сурат йўқ...

Ва яна билмайдилар ки, мендан бошқа ишқ ҳам йўқ.

Жалолиддин Румий

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


Одамлар бор ҳаётингда узоқ вақт ёнингда бўладию, aммо борлигини ҳис этмайсан..

Одамлар бор ҳаётингда бирровга пайдо бўладию... Қуёш бўлиб хаётингга қалибингга нур олиб келади яшаётганини хис қиласан борлигини ҳис қилдиради.

Биринчиларни унутасан, иккинчилар бир умрга ёдингда қолади!

Биринчиси бўлсанг, демак яшамабсан. Иккинчиси бўлсанг, демак ким учундир Қуёшсан оламни нурга илиқликка олиб чиққан ягона Қуёш.. У билан худди тошдахам гулайдигондексан!

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


🌤 Ассаламу Алайкум ва рахматуллоху ва барокатух Шанба тонгги муборак бўлсин

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.


t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


#ҚАЛБ ЧАРЧАЙДИ.

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу Хайбар дарвозасини бировнинг ёрдамисиз бир қўлда суғуриб олиб қалқон қилган эдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг озод қилган қуллари Абу Рофиъ бу дарвозани саккиз киши бўлиб ердан уза олишмаганини айтган.

Аммо Али розиёллоҳу анҳу Фотима розиёллоҳу анҳонинг тобутини кўтарганда "Менга ёрдам беринглар!", деганлар.

Иш севган кишингга боғлиқ бўлганида қалбинг чарчайди, қадамларинг оғир бўлиб қолади!


t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


Умрим ўтди қилмасдан гина,
Умрим ўтди бўлиб умидвор.
Бу дунёда ғариб, жимгина,
Яшаётган мендай одам бор!

Яшаяпман ҳар кун тинмасдан,
Термуламан ўзимга абгор.
Ҳатто кимлигини билмасдан,
Яшаётган мендай одам бор!

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


#Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор..

Дуоси мустажоблар бор..

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор..

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор..

#ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар..

Шифосини кутаётганлар..

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар..

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин..

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади..

Ўзи ҳам дуодан униб-ўсади..

Аллоҳим жумлаи мўминлар қаторида барчамизни паноҳида асрасин..

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


Ҳақиқий севги қачонки сен ҳар куни ўзинг севган инсонинг учун дуо қилганингдадир...

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


🌺🍃 Дуога қўл очинг, толмасин билак,
🍃🌺 Бугун сўрайверинг, хар неки тилак.
🌺🍃 Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🍃🌺 Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙

🌺🍃 Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!
🌹

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад! 🌹

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад! 🌹

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад! 🌹

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад! 🌹

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад! 🌹

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад! 🌹

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад! 🌹

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад! 🌹

🍃🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад! 🌹

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


🙏 Аллоҳим!
Беморга шифо бер, соғларга умр,
Ёлғизга йўлдошу, юпунга тугма,
Очларга нон бергин тўқларга шукр,

🙏 Мени ҳам унутма!

Уйсизга уй қургин, йўлсизга йўл бер,
Саҳрога ёмғиру, тоғларга шамол,
Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер,

🙏Менихам унутма!

Муаттар сўзларни айтсин бемалол,
Борларга инсоф бер, ғарибга сабр,
Ботирга тулпору, олимга рутба,
Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр,

🙏 Мени ҳам унутма! Эй менинг РОББИМ!!!

Жума кунингиз хайрли бошланиб, хайрли якун топсин, дуоларда ҳамиша дуоталабларни эсланг!

Барчаларимизни қилаётган ибодатларимизни, дуоларимизни тутган нафл рўзаларимизни иззат даргохида қабул қилсин Мехрибон Роббимиз.

Амин 🤲

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


🙏 Дуо - инсон ожизлигини, оламлар Соҳибининг сўнгсиз қудратини идрок ва эътироф этишдир, 🤲

🙏 Бизга ўзимиздан яқин бўлган, бизни ўзимиздан яхши билганга таслим бўлмоқдир-дуо, 🤲

🙏 Дуо - ичимиздаги сирли дунёни, ташқаридаги коинотни доим кўриб, билиб турувчи буюк Яратувчининг ҳузурида бўлмоқдир, 🤲

🙏 Юракдан тўлиб - тошган илтижо, адаб билан эгилган бош ва кўздан томган томчи ёшидир - дуо, 🤲

🙏 Дуо - сўнгсиз қудрат ва марҳамат Соҳибининг эшигида ҳаяжон ва умид билан кутмоқ, 🤲

🙏 Қуриган лабларнинг раҳмат ва лутф булоқларидан сув ичишга бўлган иштиёқидир - дуо, 🤲

🙏 Дуо - эътирозсиз, саноқсиз берилган неъматларнинг шукронаси, 🤲

🙏 Сўрамасакда бизни бехожат этган Роббим бизга ўзинг мадад бўл!!! 🤲

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


🙏 О Аллоҳим!
Сен ҳидоят қилган Бандаларин қаторига, Сен уларга офият берганлар қаторига, Ўзинга яқин қилган бандаларинг қаторидан эт унга берган (неъматларингни) баракали қил,

🙏 О буюк Роббим!
Сен ҳукм қилган нарсаларнинг ёмонлигидан сақла, Сен дўст тутган киши зинҳор хор бўлмас, ва Сен уни дўст тутганлар қаторидан эт

🙏 Роббим
бизга раҳм қилишини, гуноҳларимизни кечиришини, тоқатимиз етмайдиган нарсаларни бизга юкламаслигини, ернинг устида ҳам, ернинг остида ҳам, қиёмат куни ҳам бизни муҳофаза этишини, дунё ва охиратда бизга яхшиликлар беришини ҳамда бизни дўзахдан узоқ қилишини умид қилиб, ёлвориб сўраймиз.

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


#ЖУМА КУНИ ҲАҚИДА!

Ибн Қоййим айтади:

Жума куни ибодат кунидир. Кунлар ичидаги рамазон кабидир. Ундаги дуонинг ижобат бўлиш соати рамазондаги қадр кечасига ўхшайди.

[Зодул моад, 1/398]

Яна Ибн Қоййим айтади:
“Росулуллоҳ ﷺ ер юзидаги барча нарсаларнинг саййидидир. Жума куни кунларнинг саййиди. Бас, шу кунда Росулуллоҳ ﷺ га салавот айтишлик афзалдур, ундан бошқаси эмас.

[Зодул маъод, 1/364]

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


​​🍃🌺Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Жума тонгги янги кун, янги имкониятлар муборак!!!

🍃🌺 Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокатли ўтсин!

🍃🌺 ​Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!

🍃🌺 Бизни Ўзингга энг яқинлардан; Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.

🍃🌺 Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!

🍃🌺 Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!

🍃🌺 Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!

🍃🌺 Муҳаббатингни нафсимизга жойла!

🍃🌺 Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амин 🤲

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


✨ Унутмагин! Умид ҳар доим бор. Умид тугаган жойдан бошлаб, буюкларнинг буюги Аллоҳ бор!

📚 «Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан.

✨ Умиди кам бўлганнинг, ғам-қайғуси кўп бўлади.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.✍️


✨ Умид сизни ҳеч қачон тарк этмасин! 🤲

✨ Аллоҳ бизни Ўзига муқарраб, дуо ва зикрлар қиладиган бандалардан қилсин! 🤲

✨ Хайрли тун!

✨✨✨✨🌙✨✨✨✨

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh


Иброҳим ибн Адҳам бир ғамғин одамни кўриб, «Мен сендан уч нарса ҳақида сўрасам, жавоб берасанми?» дедилар. У: «Ҳа», деди.

Иброҳим ибн Адҳам биринчи саволни сўрадилар:
«Бу коинотда Аллоҳнинг хоҳишидан бошқа иш бўлиши мумкинми?». У: «Йўқ», деди.

Иброҳим ибн Адҳам:
«Аллоҳ сенга тақдир қилган ризқ камайиб қолиши мумкинми?» дедилар. У яна: «Йўқ», деди.

Иброҳим ибн Адҳам:
«Аллоҳ тақдир қилган ажал кечикиши мумкинми?» дедилар. У яна: «Йўқ», деди.

Шунда Иброҳим ибн Адҳам: «Унда нима учун ғамга ботяпсан?» дедилар.

Бу дунё ғам чекишга арзимайди.

t.me/Jonim_fido_yo_Rasululloh

Показано 20 последних публикаций.

59

подписчиков
Статистика канала