САЙЁР ҚАБУЛ ВА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Дўстлик туманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи М.Умаровнинг сайёр қабули ва вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг соғлиғи ва тиббиётга оид 39та мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг барчаси ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, 150 нафар камбағал оилаларнинг 330 нафар аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 220 нафарида турли хил касалликлар аниқланиб, 203 нафарига амбулатор даволанишга, 15 нафарига ТТБда стационар даволаниш учун тавсиялар ва 2 нафарига вилоят тиббиёт марказларига йўлланма, 12 нафар беморга бепул дори-дармонлар берилди.
Тиббий кўрикда аҳоли УТТ, ЭКГ, флюорография, рентгенография текширувларидан, шунингдек, ОИВ инфекцияси, вирусли гепатит В ва С турларининг аниқлаш учун экспресс тестдан ўтказилди. Беғараз қон топшириш акцияси ўтказилди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати