РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят телевиденияси, вилоят ҳокимлигининг расмий телеграм каналида эълон қилинган Жиззах шаҳар “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 4 - сон оилавий поликлиникаси ўзи “даволанишга” муҳтож номли танқидий видеолавҳа бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Жиззах шаҳар 4-сон оилавий поликлиникаси 2004 йили Жиззах шаҳар ҳокимининг қарори билан ўша пайтда шаҳар солиқ инспекцияси тасарруфида бўлган ҳозирги бинога жойлаштирилган. Дарҳақиқат, бино тиббий муассасаларнинг фаолият кўрсатиш учун мослаштирилмаган. Шу сабабдан, ушбу поликлиникани тиббий муассасаларнинг фаолият кўрсатиш учун мослаштирилган бинога кўчириш, ёки янгитдан поликлиника қурилиши учун ер ажратиш бўйича тегишли ташкилотларга бир неча марта мурожаат қилинган. Аммо, турли сабаблар билан мурожаатлар шу вақтгача ижобий ҳал этилмаган.
Ниҳоят ўтган йили ушбу муаммога ҳам ечим топилди.
Хабарларингиз бор, Жиззах шаҳар Оққўрғонлик маҳалласида (халқ тилидаги эски травматология шифохонаси) ўрнида етти қаватли вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилаяпти. Жорий йил мазкур марказ фойдаланишга топширилади. Вилоят кўп тармоқли маркази мазкур бинога кўчирилади. Вилоят кўп тармоқли маркази жойлашган ҳозирги бинога эса Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси барча бўлимлари билан кўчириб ўтказилади.
Жиззах шаҳар 4-сон оилавий поликлиникаси эса Иттифоқ маҳалласида жойлашган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар ва невралогия бўлими биносига кўчирилади. Ушбу бино ўтган йили Инвестиция дастурига киритилиб 6.8 миллиард сўм миқдордаги маблағ эвазига, поликлиникага мослаштирилиб тўлиқ реконструкция қилинди. Аммо, айни пайтда Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси қошида ушу бўлимдан ташқари аҳолининг ётиб даволаниши учун бошқа шифохона йўқлиги сабабли болалар ва невралогия бўлими ўз фаолиятини вақтинча ушбу бинода давом эттирмоқда. Шу сабабдан, 4-сон оилавий поликлиниканинг реконструкция қилинган бинога кўчиб ўтиши вақтинчалик тўхтатилган.
Юқорида қайд этилганидек, Оққўрғонлик маҳалласидаги янги қурилаётган 270-ўринли вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг қурилиш ишлари якунланиши билан, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси барча бўлимлари билан ҳозирги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг биносига кўчирилади. Жиззах шаҳар 4-сон оилавий поликлиникаси эса тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилган ва поликлиника фаолиятига мослаштирилган шаҳар болалар ва невралогия бўлими биносига кўчирилади.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати