Ёпиқ судлар маълумотларини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинди
Ўзбекистонда ёпиқ судлар маълумотларини ошкор қилганлик учун жазо жорий этиш режалаштирилмоқда. Депутатлар ПА топшириғига асосан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Муҳокама YouTube’да трансляция қилинди, бироқ парламентнинг Telegram каналида бу ҳақда маълумот берилмади.