ЧАҚАЛОҚНИ 3.000 АҚШ ДОЛЛАРИГА БАҲОЛАГАН МАНСАБДОРНИНГ СЎНГГИ ПУШАЙМОНИ
Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ мажмуасида дунёга келган болакай ўз онасининг бағрида ўсиб-вояга етиши ўрнига «одам савдоси»дек жирканч жиноятнинг қурбонига айланди. Яъни онаси ундан туғилиши билан воз кечган ва ҳаттоки бошқа одамлар билан савдолашиб ҳам қўйганди. Бундан хабари бор М. И. эса Пастдарғом тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси бош мутахассиси З.Т.га синглиси Ш.га бола асраб олишида ёрдамлашишни сўраб оғзаки мурожаат қилди. Ўз ваколатидан «одам савдоси» жиноятини содир этишни енгиллатиш мақсадида фойдаланган З. эса туғруқ мажмуасидаги чақалоқни Ш.га фарзандликка асраб олиш учун беришини ва зарур ҳужжатларни ўзи тўғирлашини ваъда қилиб, ушбу хизматларини 3.000 АҚШ долларида баҳолади. Дастлаб Ш.дан туман ҳокимлиги фуқароларни қабул қилиш биносида ўзаро келишилган пул ҳисобидан бир миллион сўмни олгач, гўёки расмийлаштириш ишларини бошлаб юборди. Лекин орадан вақт ўтгач, З. Ш.га пул эвазига ваъда қилган чақалоқни бошқа шахсга бериб юборганлигини айтиб, Пастдарғом тумани ҳокимининг тегишли Қарорига асосан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида қолиш муддати тугаган ва назоратсиз қолган вояга етмаган бошқа бир болакайга нисбатан уни васий этиб белгиланганлигини маълум қилади. Унга илгари пул эвазига бола олиб бериш тўғрисида оғзаки тузилган битимни ҳам эслатиб қўяди. Шу тариқа бирор-бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз қаровсиз қолган болакайни Ш.га сотмоқчи бўлган З. бу иши жиноят эканлигини яхши билар эди. Яхшиямки, Ш. унинг хатти-ҳаракатлари устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида хабар берди. Яъни Ш.нинг аризаси юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида, бола сотиши эвазига келишилган уч минг АҚШ доллари ҳисобидан З.га берилган бир миллион сўм пул Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан тегишли тартибда олиниб ҳужжатлаштирилди. Бундан ташқари, З. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига фарзанд асраб олиш учун ариза билан мурожаат қилиб навбатда турган М.М.га ҳам туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ мажмуасида туғилган чақалоқни пул эвазига унга фарзандликка асраб олиш учун беришини ва зарур ҳужжатларни ўзи тўғрилашини ваъда қилади. Туғруқ мажмуаси олдида М.дан йигирма миллион сўм миқдоридаги нақд пулни олади ва шу куниёқ чақалоқни бирор-бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз аёлнинг ихтиёрига топшириб, болакайни сотади. З.нинг «одам савдоси» билан боғлик шу каби қилмишлари фош бўлгач, мазкур жиноий иш суд муҳокамасида кўриб чиқилар экан, у ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам Ш.га асраб олмоқчи бўлган фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувохномасини тўғрилаб бериш учун бир миллион сўм миқдоридаги пулларни олганлигини, лекин бу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжига сарф қилиб юборганлигини тан олди. Шундан кейин Ш.га берган ваъдаси эсдан чиқиб, ундан бола топиб беришни илтимос қилиб холи жонига қўймаган М.га ҳам пул эвазига бола топиб берганлигини айтиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, унга нисбатан қонуний енгиллик берилишини суддан сўради. Лекин суд З.ни жиноят содир этишдаги ҳолатларига баҳо бериб, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолади. Шунингдек, суд ҳайъати, иш юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф этилган бир миллион сўм миқдордаги пуллар тергов вақтида жабрланувчига тилхат орқали қайтарилганлигини эътиборга олиб, уни муҳокамадан қолдиришликни лозим деб топди.
@jamiyatvaqonun