“Chill Guy” меми: пайдо бўлиши, оммалашиши ва хозирги ҳолати
🔺“Chill Guy” меми — интернетда тезда вирусга айланган тасвирлардан бири. Бу мем илк бор 2023-йил 4-октябрда рассом Филлип Бэнкс томонидан Twitter’да жойлаштирилган рақамли санъат асари орқали пайдо бўлган. Асарда кулранг свитер, кўк жинси шим ва қизил кроссовка кийган, қўлларини чўнтакка солган ва хотиржам табассум қилган антропоморфик ит тасвирланган.
🔺Биринчи бор жойлаштирилганда мем унчалик кўпчилик эътиборини жалб қилмаган. Аммо 2024- йилнинг август ойида TikTok фойдаланувчиси .blitzerzz томонидан ушбу тасвирдан фойдаланган слайдшоу яратилганидан сўнг, у интернетни “портлатиб юборди”. Слайдшоуда мем турли ҳазиллар билан уйғунлаштирилган ва бу миллионлаб кўришларга эришди. Кейинчалик “Chill Guy” расмидан йирик компаниялар ҳам фойдаланишни бошлади, масалан, Halo ўйин франшизаси ва Sprite ичимлигининг Европа бренди уни ўз рекламаларида қўллади.
🔺2024-йил ноябрида мем янада катта тарқалишга эришди. Шу даврда $CHILLGUY номли криптовалюта пайдо бўлди ва ҳатто Сальвадор президенти Наиб Букеленинг Twitter орқали кўрсатган қўллаб-қувватловидан сўнг 488 миллион доллар бозор қийматига етди. Бироқ, бу вазият рассомнинг розилигисиз унинг ишидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини ҳам келтириб чиқарди. Филлип Бэнкс муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун чоралар кўришга мажбур бўлди, бу эса криптовалютанинг қиймати икки баравар тушишига сабаб бўлди.
🔺Ҳозирда “Chill Guy” меми интернетда юмор ва хотиржамлик рамзи сифатида тан олинган. У USA Today томонидан 2024-йилнинг энг яхши мемларидан бири сифатида қайд этилди. Бу мем инсонларга ҳаётга юмор билан ёндашиш ва ортиқча стрессдан халос бўлишга туртки беради.
Ушбу постни Chill Guy дўстинггизга жўнатиб қўйинг :)
📊@jahon_statistikalar💠