⚡️Умра зиёратчиларини менингитга қарши эмлаш бўйича
ХАБАРНОМА
➡️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025-йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан “Умра” зиёратчилари учун менингитга қарши эмланиш мажбурий этиб белгилангани маълум қилинди.
🔺 Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни даврда дунёда менингококк билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кузатилмоқда.
🕯 Соҳа мутахассислари билдиришича, ушбу инфекция ҳаво орқали юқадиган касаллик бўлиб, унга чалинган шахс аксирса ёки йўталса инфекция бутун атрофга тарқайди. Менингит исталган ёшда учраши мумкин.
🕌 Шу боис, зиёратчилар одамлар гавжум жойларда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари, шахсий гигиенага риоя қилишлари ва касалликдан сақланиш эҳтиёт чораларини кўришларини тавсия этамиз.
☪️ Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий этган тартиб-қоидага кўра, эмланиш подшоҳликка киришдан камида 10 кун олдин амалга оширилган бўлиши лозим. Эмланганлик сертификатининг амал қилиш муддати 3 йилни ташкил этади.
🕋 Умра сафарини ният қилган фуқароларимиз республикамизнинг барча марказий поликлиникалари ёки ваксинасия марказларида менингитга қарши эмланишлари мумкин.
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ✅