#аччиқтош
Чумоли 🐜
Бир куни чумоли кичик корхона очди. Тинимсиз меҳнат қилиб, ишини йўлга қўйди, даромади ҳам ёмон эмас эди.
Кунларнинг бирида бир "менежер" келиб, унга раҳбар бўлди. Ортидан яна бир раҳбар пайдо бўлди. Кейин бухгалтер, кадрлар бўлими, юрист, стратегия бўлими, HR ва бошқа "жуда зарур" лавозимлар ташкил қилинди.
Кунларнинг бирида катта йиғилиш ўтказилди. Ҳамма жуда жиддий. Иқтисодий инқироз, харажатлар ошган, даромад камайган, солиқ кўтарилган... Нима қилиш керак?
Ҳамма ўйланиб қолди. Штатни қисқартириш керак! Аммо кимни?
Кўп муҳокамадан сўнг ягона тўғри қарор қабул қилинди: Чумолини ишдан бўшатишди!
👉 @islom_asilbekov 👈

Бироз вақт ўтиб, корхонанинг даромади камая бошлади, чунки ишловчи фақат битта – ўша чумоли, қолганлар эса фақат йиғилиш ўтказарди. Аммо раҳбарлар сони яна ортди.