Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Унутилмас оҳанглар
Ортиқ Отажонов ижросида
«Остонангда» қўшиғи
Пўлат Назаров шеъри
Ботинолмай эшик қоқишга,
Келганимдан хабар беришга,
Сенга севгим изҳор этишга,
Остонангда турибман, жоним.
Бир ўзимга аён аҳволим –
Сўз айтарга йўқдир мажолим.
Қўлимда гул, сенда хаёлим,
Остонангда турибман, жоним.
Оро кириб охир жонимга
Аста келдинг ўзинг ёнимга,
Малҳам тилаб хаста ҳолимга
Остонангда турибман, жоним.
Минг азобда айтдим розимни –
Сенга чексиз муҳаббатимни.
Кутиб энди илтифотингни
Остонангда турибман, жоним.
Дил хавотир на дер экан деб,
Рад жавобин бермасмикан, деб,
Суюкли ёр бўлармикан деб
Остонангда турибман, жоним.
Ишқ изҳорим жилмайиб хиёл
Қабул айлаб бахш этдинг иқбол.
Муҳаббатдан мастона, Хушҳол,
Остонангда турибман, жоним.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Web-site| Facebook|Telegram| YouTube
Ортиқ Отажонов ижросида
«Остонангда» қўшиғи
Пўлат Назаров шеъри
Ботинолмай эшик қоқишга,
Келганимдан хабар беришга,
Сенга севгим изҳор этишга,
Остонангда турибман, жоним.
Бир ўзимга аён аҳволим –
Сўз айтарга йўқдир мажолим.
Қўлимда гул, сенда хаёлим,
Остонангда турибман, жоним.
Оро кириб охир жонимга
Аста келдинг ўзинг ёнимга,
Малҳам тилаб хаста ҳолимга
Остонангда турибман, жоним.
Минг азобда айтдим розимни –
Сенга чексиз муҳаббатимни.
Кутиб энди илтифотингни
Остонангда турибман, жоним.
Дил хавотир на дер экан деб,
Рад жавобин бермасмикан, деб,
Суюкли ёр бўлармикан деб
Остонангда турибман, жоним.
Ишқ изҳорим жилмайиб хиёл
Қабул айлаб бахш этдинг иқбол.
Муҳаббатдан мастона, Хушҳол,
Остонангда турибман, жоним.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Web-site| Facebook|Telegram| YouTube