ҚИЗНИНГ СЕПИДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот
❓1472-CАВОЛ: Мен қизим учун сеп йиғаяпман. Анча мунча нарса йиғдим. Шундан закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Турмушга чиқмаган қизнинг сепидан закот берилмайди. Чунки у тижорат мақсадида олинмаган. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
"إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُنَا أَنْ نُخْرِجَ الصَّدَقَةَ مِنْ الَّذِي نُعِدُّ لِلْبَيْعِ" (رواه الامام أبو داود).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам савдо учун тайёрлаб қўйган мол-мулкдан закот беришимизга буюрардилар”, дейилган (Имом Абу Довуд ривояти).
Агар сеп учун олиб қўйилган кийим-кечак ва буюмларнинг қиймати нисоб миқдорига – 85 гр тилланинг қийматига етса ҳам, ундан закот бермайди. Лекин ҳожати аслиясидан ташқари нисоб миқдорида моли бўлгани учун закот ололмайди. Аммо қурбонлик қилиши вожиб бўлади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, агар сеп учун сақланаётган буюм тилло тақинчоқлар бўлсаю, оғирлиги 85 гр.га етса, уни олинганидан бир йил тўлганидан кейин тақинчоқнинг закотини бериш лозим бўлади. Чунки тилла буюм ва тақинчоқлар шариатимизга кўра пул ҳисобланади ва нисобга етиши сабабли закоти фарз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar