«Ўзбекистон овози» газетасида вилоят бош имом хатибининг мақолалари чоп этилди
Бугун мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда бошқа барча фуқаролар билан тенг имкониятларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг турмуш фаолиятидаги чеклашларни бартараф этиш, уларни тўлақонли ҳаёт кечиришларига, жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий турмушида фаол қатнашишларига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
«Ўзбекистон овози» газетасининг бугунги сонида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддиновнинг «Имконияти чекланганларга исломда танглик йўқ» мақолалари чоп этилди.
Мақолада юртимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларга ҳаётда тенг имконият ва шароитлар яратиб бериш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, қолаверса, ислом динида жисмонан заиф, кўмакка муҳтож кишиларга меҳр кўрсатиш лозимлиги ҳақидаги фикрлар алоҳида тилга олинган.
Батафсил ўқишBizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!👇👇
🌐
www.Ravza.uz | 📝
Telegram 💻
Instagram | 📝
Facebook | 🎞
Youtube