✅ ЯНГИЛИК
‼️ Ёш олимлар ва тадқиқотчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади
🇺🇿 Жорий йилнинг 25 февраль куни Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар масъуллари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
✅ Унда “Ёш олимларни қўллаб - қувватлаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.
➡️ Ҳужжат лойиҳасига кўра,
-Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида ҳар йили бир маротаба диссертация тадқиқот лойиҳалар танлови ўтказилади;
-диссертация тадқиқот лойиҳалари Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси орқали амалга оширилади;
-диссертация тадқиқот лойиҳаларида олий таълимдан кейинги таълим мавжуд илмий ва таълим ташкилотлари иштирок этади;
-диссертация тадқиқот лойиҳасига раҳбарлик қилувчи бир вақтнинг ўзида илмий-тадқиқотга мувофиқ бажарилаётган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлайдиган изланувчининг илмий раҳбари ҳисобланади;
-амалий тадқиқот лойиҳаси ҳамда докторлик диссертациясини тайёрлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Йиғилиш давомида иштирокчилар Диссертация тадқиқот лойиҳаси давомида докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда амалий лойиҳаларига қўйиладиган талаблар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
✅ https://innovation.gov.uz/oz/news/post-1902
✅ БАТАФСИЛ: ©️@ILMIYHIMOYA каналида