Репост из: Markaziy Osiyo
Жорж Вашингтон
Тарихдаги энг ажойиб ватанпарвар ва либерал етакчилардан бири Жорж Вашингтон ҳисобланади. АҚШнинг биринчи президенти 1799 йил 14 декабрь куни Виржиния штатидаги ўз мулкида оддий фуқаро сифатида (албатта ҳарбий лавозимга эга эди) вафот этади. Вашингтон ўзини қирол деб эълон қилиб, ўлгунига қадар ҳукмронлик қилиши мумкин эди (у уруш қаҳрамони, армия қўмондони, давлатдаги энг обрўли шахс эди). Аммо АҚШ Озодлик уруши қаҳрамони фуқароликни танлади.
Жорж Вашингтоннинг энг катта мероси шуки, у озодлик тарафдори эканини таъкидлаб, озодлик ҳар қандай шахсдан устунроқ эканлигини айтди. Вашингтон яккаҳокимликка интилмади, Конституцияга амал қилди(икки президентлик муддатидан сўнг сайловда қатнашмади), мустақил қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятини ташкил қилди. Ва натижада АҚШ мустаҳкам демократик анъаналарга эга давлатга айланди.
Агар Жорж Вашингтон баъзи ҳукмдорларга ўхшаб мутлақ ҳукмронликни танлаб, умрбод ҳокимиятни эгаллаганда эди, эҳтимол АҚШ ҳозирги даражасига чиқмас, дунёнинг энг ривожланган давлатига айланмас, америкаликлар уйида газ ва чироқсиз ўтириб, Буюк Британияга гастербайтерликка кетиши мумкин эди.
Каналга уланиш
@centerasiastudy