Давоми......
🔹✂️КЕСИШ: Шакл бериш учун албатта кесса бўлади, хар қандай шакл берса бўлади. Фақат ўсиш ва гуллаш вақтида кесиш керак эмас. Асосан кузда кесиш керак. Кесиб турса зўр ва чаман гуллайди.
Эрта баҳорда, гуллашидан олдин кесмаган маъқул.
🔹🌸
ГУЛЛАШ: Гуллайдиган вақти баҳорни охири ва ёзни боши. Асосан май ойида. Гуллаш вақти қисқа 10-20 кун. Йилда бир бор гуллайди.
🔹🧪
ОЗУҚА: Ерга экканда қўшимча тупроқ солинса биринчи йил озуқа бермаса хам бўлади, солган тупроқдаги моддалар бир йилга бемалол етади. Кейинги йилдан хар 30-40 кунда бир озуқа берса бўлди. Гуллаш даврида Фосфор ва Калийга бой озуқалар бериш керак, қолган пайтлар Универсал озуқалар бериш керак. Қишда озуқа бериш керак эмас.
🔹🌱
КЎПАЙТИРИШ: Оддий Сиренни қаламча орқали ва илдиздан чиқадиган шохлари орқали кўпайтирса бўлади.
🔹🐛
ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлар ёпишади, асосан Щитовка, Шира, хар хил қуртлар. Албатта баргларини текшириб туриш керак. Гуллаш вақтида хам Тилла қўнғиз ва шунга ўхшаш хашоратлар гулини ёмон қилиши мумкин, асосан оқ гулли Сиренларни.
🔹🦠
АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ: Жуда кам касал бўлади. Лекин тагида сув кўпайиб кетса чириш касалликлари учраб туради.
🔹❄️
ҚИШДА ПАРВАРИШИ: Қишда хеч қандай парвариш, ёпиш керак эмас. Бизни қишга жуда чидамли.
✍
МАНИ СИЗГА МАСЛАҲАТИМ:
🏷Оддий Сиренни хаммага маслаҳат бераман. Парвариши жуда осон, деярли парвариш талаб қилмайди. Энг асосийси бизни ёз ва қишга бемалол чидайди. Баҳорда гуллайди ва гулини хиди манимча хаммага ёқади, Сирень хиди одамга бошқача туйғу беради. Тил ожиз.
Тамом.🔗ild
iz | Хона гуллари. 🔗Яши
л барг | ildiz.
🛒ildiz | Market.